Latest news

15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  6 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2

Эртага Ўзбекистон - Тожикистон. Рақиб ҳақида нималарни билиш керак? News

Эртага Ўзбекистон - Тожикистон. Рақиб ҳақида нималарни билиш керак?

3 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Мазкур ўйиндан олдин ўқувчиларимизга рақибимиз Тожикистон терма жамоаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Ўзбекистон билан бир йилда мустақилликка эришган Тожикистон мамлакатининг миллий терма жамоаси ўз тарихидаги биринчи ўйинни 1992 йил 17 июнь куни айнан Ўзбекистонга қарши ўтказганди. Бу баҳс нафақат Тожикистон учун, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам тарихий биринчи ўйин бўлган. Марказий Осиё кубоги доирасида ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Тожикистон терма жамоаси ҳозирга қадар Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги финал босқичига чиқа олмаган. 2006 йил ОФК Чақирув кубогини қўлга киритган. 2008 йил ушбу мусобақа вице-чемпиони бўлган.

Тожикистон терма жамоасиниг энг йирик ғалабаси 2000 йил Гуам устидан қўлга киритилган - 16:0. Энг йирик мағлубияти эса 2011 йил Японияга қарши баҳсда қайд этилган - 0:8.

Тожикистон терма жамоаси ФИФА рейтингида айни пайтда 121-ўринда бормоқда. Энг юқори натижаси 2013 йил қайд этилган - 106-ўрин. Энг паст кўрсаткич эса 2003 йил кузатилган - 180-ўрин.

2018 йил охирида Тожикистон терма жамоасига ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бош мураббий этиб тайинланган. Ушбу мураббий қўл остида жамоа ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичи доирасида ҳозирга қадар 5та ўйинда майдонга тушди. Қирғизистон ва Мўғулистон мағлуб этилди, Япония ва Мьянмага имконят бой берилди. Қирғизистон билан сафардаги учрашувда дуранг қайд этилди. Тожикистон 7 очко билан гуруҳда учинчи ўринда бормоқда. Япония ҳисобида 12 очко, Қирғизистонда 7 очко бор ва тўплар нисбатига кўра Тожикистондан юқорида.


Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"        



Тожикистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
Фатхулло Фатхуллоев - 68та ўйин
Давронжон Эргашев - 58
Дилшод Восиев - 50
Аҳтам Назаров - 50
Нуриддин Давронов - 49
Иброҳим Рабимов - 45
Эраж Ражабов - 44
Юсуф Рабиев - 40

Тожикистон терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар:
Манучехр Жалилов - 17та гол
Юсуф Рабиев - 15
Нўъмонжон Ҳакимов - 14
Тоҳир Мўминов - 10
Иброҳим Рабимов - 9
Фатхулло Фатхуллоев - 9
Жомихон Муҳиддинов - 8
Нуриддин Давронов - 8
Дилшод Восиев - 8
Давронжон Эргашев - 7


Усмон Тошев Ўзбекистон билан ўйинга чақирган футболчилар рўйхатига қараб, биз учун бир қанча таниш номлар борлигини кўриш мумкин. Зоир Жўрабоев ва Амирбек Жўрабоев ўз вақтида ўзбек клублари сафида тўп тепишган. Давронжон Эргашев айни пайтда "Бунёдкор" шарфини ҳимоя қилмоқда. Эҳсони Панчшанбе эса Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафига бориб қўшилади. Ярим ҳимоячи "лочинлар" билан 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартнома тузди.


Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Жалилов: "Навбаҳор" жуда яхши трансферни амалга оширди"


Тожикистон терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати: 
Дарвозабонлар: Рустам Ятимов («Истиқлол»), Шохрух Қирғизбоев («Локомотив-Помир»), Қурбонали Бобоев («Кўктош»);
Ҳимоячилар: Ахтам Назаров, Табрези Давлатмир, Зоир Жўрабоев, Вахдат Ханонов (барчаси – «Истиқлол»), Манучехр Сафаров («Локомотив-Помир»), Хуршед Бекназаров, Алишер Баротов (иккиси – «Хўжанд»), Давронжон Эргашев («Бунёдкор»);
Ярим ҳимоячилар: Алишер Жалилов, Амирбек Жўрабоев, Эҳсони Панчшанбе, Муҳаммаджон Раҳимов (барчаси – «Истиқлол»), Илҳом Баротов («Истаравшан»), Умаржон Шарипов («Хатлон»), Шарафжон Солехов («Файзқанд»), Комрон Турсунов («Мохун Баган», Ҳиндистон), Хуршед Абдуллоев («Душанбе-83»);
Ҳужумчилар: Манучехр Жалилов, Шериддин Бобоев (иккиси – «Истиқлол»), Жаҳонгир Эргашев, Дилшод Бозоров, Тохир Малодустов (барчаси – «Худжанд»)
Бош мураббий – Усмон Тошев.



Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳозирга қадар 8 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 4 марта Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлган. Тожикистон ҳисобида фақат битта ғалаба бор. Яна учта учрашувда дуранг кузатилган. Сўнгги бор бу икки жамоа 2011 йилда тўқнаш келишганди.

Ўйин

Натижа 

Сана

Ўйин мақоми

1

Тожикистон - Ўзбекистон 

2:2

17.06.1992

Марказий Осиё кубоги

2

Ўзбекистон - Тожикистон

1:1

17.04.1994

Мустақиллик кубоги

3

Тожикистон - Ўзбекистон

4:0

08.05.1996

ОК-1996 саралаши

4

Ўзбекистон - Тожикистон

5:0

19.06.1996

ОК-1996 саралаши

5

Ўзбекистон - Тожикистон

0:0

10.11.2003

ОК-2004 саралаши

6

Ўзбекистон - Тожикистон

4:1

17.11.2003

ОК-2004 саралаши

7

Тожикистон - Ўзбекистон

0:1

02.09.2011

ЖЧ-2014 саралаши

8

Ўзбекистон - Тожикистон

3:0

15.11.2011

ЖЧ-2014 саралаши



Фото. Тожикистон терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


Uzbekistan

Shakhzod Ubaydullaev - 33', Murod Khalmukhamedov - 67'

Friendlies . Round 1

03/09/2020, 20:00

1
:
2
Finished

Tajikistan

Zoir Dzhuraboev - 48'

Stadium: 0 spectators

45'
90'
33'  Shakhzod Ubaydullaev
67'  Murod Khalmukhamedov
48'  Zoir Dzhuraboev

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика