Latest news

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Эртага ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташланади News

Эртага ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташланади

Эртага Европа чемпионлар лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланадиган тадбирда ярим финал жуфтликлари маълум бўлади.

Чорак финал якунларига кўра ярим финалда "Бавария" (Германия), "Барселона" (Испания), "Ювентус" (Италия) ва "Реал Мадрид" (Испания) клублари йўлланма олишди.

Қуръада ҳеч қандай чекловлар бўлмайди. Яъни исталган клуб исталган рақибга тушиши мумкин. 

Қайси жамоа номи ёзилган шар биринчи бўлиб олинса ўша жамоа ярим финалдаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади. Дастлабки ўйинлар 5/6 май, жавоб баҳслари 12/13 май кунлари бўлиб ўтади.

Қуръа вақтида финалда қайси жуфтлик ғолиби номинал мезбон бўлиши ҳам аниқланади.

Финал учрашуви 6 июнь куни Берлиндаги "Олимпиаштадион" стадионда бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика