Latest news

18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  26 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  47 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1

Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди" News

Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди"

U-20 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Қатар – Эрон (0:1) учрашувидан сўнг эронликлар бош мураббийи Абдулсамад Марфовий фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Ўйин биз учун қийин бўлди. Рақиб таркибида кучли техникага эга футболчилар кўп. Улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишади ва бу бизга катта муаммо бўлди. Футболчиларимга раҳмат. Улар ғалабага лойиқ эди ва кўплаб голли вазиятлар яратишди. Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди.

- Жамоангиз биринчи ва иккинчи таймни турлича ўтказди. Нега Эрон биринчи бўлимда фаол ўйин кўрсатмади?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Биринчи таймда бироз ўйинимиз қовушмади, лекин иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди ва ғалабани расмийлаштиришди. Кейинги учрашувларда ҳам йигитларни иккинчи таймдагидек фаол бўлишга чақираман. Иккинчи таймда йигитларда мотивация пайдо бўлди ва йигитлар шу сабаб ғалабага эришди деб ўйлайман.

- 2-турда Вьетнам жамоаси билан тўқнаш келасизлар. Улар ҳам бугун ғалаба қозонишди, 2-турда жамоадан нима кутсак бўлади?

- Биринчи учрашув муҳим эди ва биз ғалабага эришдик. Олдимизда иккита учрашув бор, кейинги учрашувда ҳам 3 очкога эга чиқиш учун боримизни берамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика