Latest news

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

Эрон нега кеча ўйнади? News

Эрон нега кеча ўйнади?

Эртага, 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг охирги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Аммо муддатидан аввал Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйган Эрон термаси охирги тур баҳсини кеча ўтказди. Савол туғилади: нима учун эронликлар эртага бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинни кеча ўтказишди?

Бунинг жавоби шундаки, Эрон термаси эртага Теҳрондаги “Озоди” стадионида Гвинея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 2 ва 5 март тақвимда ФИФА кунлари сифатида кўрсатиб ўтилган. Шу боис Эрон ОФКга мурожаат қилиб, Қувайтга қарши баҳсни 3 мартга кўчиришни сўради. Вазият билан яқиндан танишиб чиққан ОФК бунга кўнди ва ўйинни бошқа кунга кўчирди. Ўз навбатида Қувайт футбол федерациясининг ҳам розилиги олинди.

Маълумки, Эрон ҳам, Қувайт ҳам Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Шу сабаб ўйинни кўчириш унчалик қийинчилик туғдирмаган бўлса керак.  Шундай қилиб саралашнинг “B” гуруҳида эртага фақат битта ўйин ўтказилади, қолган гуруҳларда эса иккитадан.

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. Эртанги ўйинлар тақвими:


“А” гуруҳи
Уммон – Сингапур
Иордания – Сурия

“B” гуруҳи
Таиланд – Ливан

“C” гуруҳи
Ироқ – Хитой
С.Арабистони – Индонезия

“D” гуруҳи
Яман – Малайзия
Қатар – Баҳрайн

“Е” гуруҳи
Ўзбекистон – БАА
Вьетнам – Гонконг
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика