Эрон греклардан хафа бўлди ва ФИФАга эътироз билдирмоқчи
01 jun 2018 10:53
News
Эрон греклардан хафа бўлди ва ФИФАга эътироз билдирмоқчи
Эрон футбол федерацияси грецияликлар федерацияси билан муносабатлар тўхтатилганини маълум қилди.
Бунга Греция ташкилоти 2 июнь куни Туркияда ўтказиладиган ўртоқлик учрашувини бекор қилгани сабаб бўлди.
Бундан ташқари, Эрон футбол федерацияси молиявий йўқотишни ундириш учун греклар устидан ФИФАга эътироз билдиради. Эрон ФФ баёнотига кўра, греклар билан бекор қилинган ўйин уларнинг ЖЧ-2018га тайёргарлигига жиддий зарар етказган.
Шундай қилиб, Эрон терма жамоаси турнирдан олдин фақат битта ўртоқлик учрашуви ўтказади. 8 июнь куни эронликлар Москвада Литва билан ўйнайди.
Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Португалия, Испания ва Марокаш билан беллашади.
Link :
Source : Championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
21:15
Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди 3
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments