Latest news

17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  0 17:07ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши бошланғич таркиби эълон қилинди  4 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  2 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  13 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  1 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  16 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  39 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  9 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2

Эрон билан ўйинга тўрт кун қолди. Улуғбек Бақоев сайтимизга интервью бериб "Озоди" стадионида урган голини ёдга олди News

Эрон билан ўйинга тўрт кун қолди. Улуғбек Бақоев сайтимизга интервью бериб "Озоди" стадионида урган голини ёдга олди

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон баҳсига атиги тўрт кун қолди.

12 июнь куни Теҳрондаги ҳашаматли "Озоди" стадионида Эронга қарши жуда муҳим учрашувни ўтказамиз.

Ҳозирда Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз бу ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Биз шу пайтгача Эрон билан сафарда бир марта ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бу ўйин қарийб беш йил олдин "Озоди" стадионида бўлиб ўтганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев томонидан 71-дақиқада киритилган ягона гол вакилларимизга муҳим уч очкони тақдим этганди.

Эрон билан навбатдаги беллашувга яқин қолаётган бир пайтда ҳозирда "Бухоро" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаётган Улуғбек Бақоевдан интервью олиб, ўйинни ҳамда голни ёдга олдик.

- Улуғбек ака, суҳбатимиз аввалида 2012 йилнинг 14 ноябрь санасида бўлиб ўтган Эрон - Ўзбекистон баҳсини ёдга олсак.

- Биз бу ўйиннинг қанчалик қийин кечишини ҳамда натижа биз учун жуда муҳимлигини билардик. Муҳими, ютқазиб қўймаслигимиз керак эди. Эсимда, ўйинга чиқишдан олдин терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ғалаба учун тўп тепишимиз лозимлигини уқтиргандилар. Майдонга чиққач, ортга йўл йўқ эди, барча футболчилар ғалаба учун ҳаракат қилганди.


- Футболчилар ўз кучларига қанчалик ишонишганди?
- Футболчи қайси рақибга қарши ўйнамасин ўз кучига ишониши шарт. Ҳар доим ғалаба ҳақида ўйлаш лозим. Айтишим мумкин, биз 100 фоиз ўзимизга ишонган ҳолда майдонга чиққанмиз.

- Стадиондаги муҳит қандай бўлган?

- Ўша куни ёмғир ёққани эсимда бор. "Озоди" стадиони тўлмаган бўлса ҳам мухлислар кўп эди. Биласиз, бу стадионда Эрон термасига қарши тўп тепиш осон эмас, шунга қарамай биз охиригача ҳаракат қилганмиз.

- "Озоди" стадионида ўйнаш қанчалик қийин?

- Стадион жуда катта ва одам кўплигидан баъзан футболчилар бир-бирини эшитмайди. Қолаверса, эронлик мухлислар ўз жамоаларини тинмай қўллаб туришади.

- Ўйиндаги ягона голни Сиз рақиб дарвозасига киритгансиз. Ўша голни ёдга олсак.

- Гол бўлишидан аввал рақиб ўйинчиси қоида бузган ва ҳакам жарима тўпи белгилаганди. Жепаров тўпни тепишдан олдин жарима майдончаси ичига аниқ етказиб беришини сезгандим. Сервер жарима тўпларини яхши амалга оширишини ҳамма билади. Тўп узатилгач, мен олдинга ҳаракат қила бошладим, рақиб ҳимоячисидан ўзиб кетган ҳолда тўпга биринчи бўлиб етиб келдим ва чап оёқда зарба бердим.

TAS-IX эмас



- Голдан олдин Сизда ҳозир тўп киритаман деган ички ҳиссиёт бўлганми?
- Бундай ҳиссиёт бўлмаган. Чунки ким гол уришининг фарқи йўқ эди: менми, бошқасими. Муҳими, ғалаба қозонсак бўлгани эди. Ҳиссиёт бўлмаган-у, лекин умид бор эди. Чунки бундай ўйинларда битта стандарт вазият ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

- Бу голни фаолиятингиздаги энг муҳим голлардан бири деб ҳисоблайсизми?

- Бир томондан шундай деса ҳам бўлади. Чунки сафардан ўта муҳим уч очко билан қайтганмиз. Лекин бошқа томондан барибир жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз алам қилганди.


- "Озоди" стадионида Эронни иккинчи бор мағлуб этиш учун терма жамоамиз қандай ўйнаши керак деб ҳисоблайсиз?
- Аввало терма жамоамизга ва барча йигитларга омад тилайман. Ҳеч кимга ақл ўргатиш ниятим йўқ, лекин у ерда майдоннинг ҳар бир қисми учун кураш кечади. Рақибдан айниқса яккакурашларда устун келишимиз керак. Ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ғалаба биз томонда бўлса бўлди.

- Ўзингиз бу беллашувдан нима кутяпмиз?

- Терма жамоа учун жуда қайғуряпман. Албатта, ўйин қийин бўлади, шунга қарамай ҳаммага омад тилаб қоламан.

- Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Эрон дарвозасига охирги тўпни киритган Сиз бўлиб турибсиз. Шундан бери форслар бирорта тўп ўтказиб юборишмади. 12 июнь куни бу серияни яна йўққа чиқара оламизми?

- Ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас, статистикани бир четга суриб қўйган ҳолда аввало ўйинга эътибор беришимиз керак. Ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари бўлади. Ўйлайманки, мураббийлар Эрон термасининг кучсиз нуқтасини топиб йигитларга тегишли кўрсатмаларни беришади. Эрон гол ўтмазаётган бўлса ҳам ҳимояси жуда кучли дея олмайман, уларга бемалол гол урса бўлади ва буни футболчиларимиз уддалай олишади деб ўйлайман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика