Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин
18 jun 16:15
News
Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин
Эрон билан можаро туфайли хорижий футболчилар Исроил клубларини компенсация тўламай тарк этишлари мумкин.
13 июньга ўтар кечаси Исроил Эрондаги ҳарбий ва инфратузилма объектларига, шу жумладан ядро объектларига кучли зарба берди.
ONE.co.il хабарига кўра, ФИФА Исроил чемпионатидаги хорижий ўйинчиларга 2022 йил февралидан кейин Россия ва Украина лигаларида қабул қилинганидек, шартномаларни ортиқча тўловларсиз бекор қилишга рухсат бериш вариантни кўриб чиқмоқда.
Агар Эрон билан можаро давом этаверса, ФИФА қарорни тасдиқласа, хавфсизлик нуқтаи назаридан хорижлик футболчилар клубларни ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин ва бу Исроил клубларига жиддий молиявий зарар етказади.
Олдинроқ, "Хапоэль Беер-Шева" клубининг португалиялик вакили Юри Медейруш жамоани тарк этиш нияти борлигини аллақачон эълон қилган.
Link :
Source : ONE.co.il
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments