Эркин Бахтиёров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори бўлди
19 apr 2022 20:21
News
Эркин Бахтиёров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори бўлди
"Хабарингиз бор, юртимизда ўтказиладиган барча турдаги футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини мувофиқлаштирилиш, ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни ташкилий-бошқарув фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ташкил этилди.
ЎФА президенти томонидан ушбу марказга Бахтиёров Эркин Бахтиёр ўғли директор этиб тайинланди. Бундан аввал Э.Бахтиёров ЎФА тизимида турли лавозимларда, жумладан, Ҳакамлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Мазкур марказ Ўзбекистон ҳудудида футбол, аёллар футболи, мини футбол, соҳил футболи, турли ёш тоифасидаги болалар ва ўсмирлар футболи турнирларида ҳакамлик билан боғлиқ жараёнларни мувофиқлаштиради", – дейилади ассоциация расмий хабарида.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments