Latest news

10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  2 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  10 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз" News

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия (1:4) учрашувидан сўнг португалиялик футзалчиси Эрик сайтимизга интервью берди.

"Марокашга қарши жуда қийин ўтказдик. Сабаби, рақиб юқори савияли жамоа эди. Бироқ устунлигимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозона олдик.

Гарчанд йирик ҳисоб қайд этилган бўлса-да, гуруҳ босқичидаги энг қийин ўйинимиз шу эди. Сабабини юқорида таъкидлаб ўтдим. Ўйлашимча, ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

Нимчорак финалдаги рақибимиз Қозоғистонни таърифлашга ҳожат йўқ. Улар плей-офф босқичида доимий қатнашиб келади. Қолаверса, кучли жамоаларни мағлуб этиш тажрибасига эга. Биз улар билан сўнгги жаҳон чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келиб, пеналтилар сериясидагина устун келгандик. Бу сафар эса камроқ куч сарфлаб, ўйинни пеналтиларга қадар олиб бормасдан, зафар қучишга ҳаракат қиламиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Турнирда фаворитлар кўп, жумладан, Бразилия, Испания ва Эрон терма жамоаларини тилга олиш мумкин. Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз, чунки бизнинг менталититимиз шундай. Ҳаммасига босқичма-босқич эришилади", деди биринчи гол муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, пешқадам сифатида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда Хорхе Браз шогирдлари Қозоғистон билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика