Latest news

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  23

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 2-қисм News

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 2-қисм

Бугун Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGER фойдаланувчилари эса таркибда кимни сотишни ва қайси футболчини харид қилиш керак деб бошлари қотган. Биз бу борада фэнтези-футбол жамоалари эгаларига ёрдам беришга қарор қилдик.


СОТИБ ЮБОРИНГ

"Сток Сити" - "Сандерленд"

Райан Шоукросс


Айни дамда иккала жамоа ҳам зафар қучишни ўйлашмоқда - улар АПЛда ғалаба қозонмаган жамоалар ҳисобланишади.

Бу баҳсда "Сток Сити" мезбонлиги учун етакчи бўлиши мумкин, аммо уларнинг сафида бир футболчини тезроқ сотиб юбориш лозим. Райан Шоукросс узатган пасларнинг фақат 67% муваффақиятли бўлмоқда ва унинг ҳисобида 3та сариқ карточка бор.


"Кристал Пэлас" - "Вест Хэм"

Марк Нобл


"Вест Хэм" жуда аянчли аҳволда, аммо улар АПЛнинг жорий мавсумини яхши бошлаган эди.

Ноблнинг 89% паслари ўз манзилиги етиб бораётган бўлсада, футболчи ҳимояда жуда ёмон ўйнаяпти ва ҳужумда ҳам жамоага ёрдам бера олмаяпти.


"Борнмут" - "Халл Сити"

Абель Эрнандес


Иккала жамоа ҳам 3 очко учун майдонга тушади ва дарвозаларга кўп гол урилиши мумкин, чунки иккала жамоа ҳозиргача 10 тадан кўп гол ўтказишган.

Агар сиз ҳужумчи қидираётган бўлсангиз Абель Эрнандесдан кўра Калум Уилсонга эътибор қаратган яхши, чунки Эрнандес жорий мавсумда фақат бир маротаба гол уришга муваффақ бўлган.


"Мидлсбро" - "Уотфорд"

Гастон Рамирес


Рамирес "Мидлсбро"нинг Премьер-лигага чиқишида муҳим ролни ўйнади.

Аммо у жорий мавсумда Айтор Канарка қўл остидаги энг ёмон натижа қайд этган футболчилардан бири ҳисобланади.


"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед"

Лорис Кариус


"Ливерпуль" ўтган мавсумда Миньоленинг ишончсиз ўйинидан сўнг, Кариусни харид қилиб, муаммоларни ҳал қилишга уринди.

"Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда голлар шоуси бўлиши мумкин ва Кариусни харид қилганлар фақат зарар қилади.


8-турда сотиб олиш керак бўлган футболчилар бу ерда: СОТИБ ОЛИНГ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика