Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

EPLmanager: Англия чемпионати еттинчи турининг шарҳи News

EPLmanager: Англия чемпионати еттинчи турининг шарҳи

Англия Премьер-лигасининг 7-тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ушбу турда кутилмаган натижалар қайд этилди. Манчестер шаҳрининг иккала жамоаси ҳам очко йўқотди, 5 та учрашув дуранг билан якунланди, бешта жамоа гол ура олмади.

Юрген Клопп шогирдлари "Суонси" устидан иродали ғалабага эришди. Мерсисайдлар таркибида Роберто Фирмино энг яхши футболчи (гол+ассистент) бўлди.

Омадсизлик гирдобига тушиб қолган "Вест Хэм" "Мидлсбро"ни қабул қилди ва жамоалар учрашувни 1:1 ҳисобида якунлашди. Дмитри Пайет ва Стуанининг голлари иккала жамоага 1 очкодан тақдим этди.

"Уотфорд" - "Борнмут" (2:2), "Сандерленд" - "Вест Бромвич" (1:1), "Манчестер Юнайтед" - "Сток Сити" (1:1), "Лестер - "Саутгемптон" (0:0) учрашувларида ҳам дуранг қайд этилди.

"Арсенал" бу турда "Бёрнли" меҳмони бўлди. Учрашувдаги ягона гол 90-дақиқада Лоран Косьелни томонидан урилди.

Лондоннинг бошқа гранди "Челси" "Халл Сити"ни меҳмонда таслим этди. Виллиан ва Диего Коста ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Турнинг марказий ўйини "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлди. Бу баҳсгача "шаҳарликлар" 6 учрашувда 6 та ғалабага эришган эди. Учрашув бошида Коларов Роузнинг узатмасини ўз дарвозасига буриб қўйди, кейин эса Алли "Тоттенхэм"нинг яна бир голига муаллифлик қилди. "Шпорлар" йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, аммо Ламела пенальтидан унумли фойдалана олмади.

EPLMANAGERда турнинг энг яхши фойдаланувчилари Barsa9888 (Ўзбекистон) ва Cha (Таиланд) бўлди. Иккала жамоа эгаси 90 очкодан тўплашди.

Айни дамда Galaxy лигада "Real 0620" 213 очко билан етакчилик қилмоқда.





Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Laurent Koscielny (ARS) 13 points

2. Hugo Lloris (TOT) 9 points

3. Roberto Firmino (LIV) 9 points

4. Diego Costa (CHE) 9 points

5. Claudio Bravo (MCI) 8 points


Супер сардор сифатида энг кўп танланган 5 футболчи:

1. Zlatan Ibrahimovic

2. Alexis Sánchez

3. Sergio Agüero

4. Philippe Coutinho

5. Diego Costa

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика