Latest news

19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  9 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  1 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  5 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  11 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  6 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0

EPL Manager: 13-тур шарҳи News

EPL Manager: 13-тур шарҳи

Англия Премьер-лигасида 13-тур учрашувлари якунланди.

АПЛнинг 13-тур учрашувларини "Бёрнли" - "Манчестер Сити" баҳси (1:2) очиб берди. Пеп Гвардиола шогирдлари иродали ғалабага эришишди. Агуэро Марнининг голига дубл билан жавоб берди.

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Сандерленд"ни қабул қилиб, уларни ишончли ҳисобда мағлуб этишди. Ориги ва Милнер ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Лестер" ва "Мидлсбро" ўртасидаги баҳсда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди. "Тулкилар" Негредонинг дублига 2 та пенальти билан жавоб бера олишди.

"Суонси" - "Кристал Пэлас" баҳси турдаги энг кўп гол урилган учрашув бўлди (5:4). "Оққушлар" сафида Фер, Льоренте ва Сиггурдсон гол урган бўлса, "бургутлар"дан Заа, Томкинс ва Бентеке ўз ҳисобини таблога ёздириб қўйди. Корк ушбу баҳсда ўз дарвозасини ишғол қилди.

"Халл Сити" "Вест Бромвич" билан муроса кўчасини танлади (1:1). "Йўлбарсалар" сафида голни Доусон урган бўлса, Гарет Маколи ҳисобни тенглаштирди.

Турнинг марказий учрашувида "Челси" "Стэмфорд Бриж"да "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Кристиан Эриксен "шпорлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Педро ва Мозеснинг голлари "аристократлар"га иродали ғалаба тақдим этди.

"Уотфорд" - "Сток Сити" баҳси 0:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона гол Эурелио Гомес ҳисобига ёзилди. Унинг автоголи туфайли "Сток Сити" муҳим 3 очкога эришди.

Чемпионлик учун даъвогарлардан бири бўлган "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.

"Саутгемптон" "Эвертон"га қарши баҳсда ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона гол Чарли Остин ҳисобига ёзилди.

Англия чемпионатининг 13-тур ўйинлари "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашуви билан якунланди. Сако ва Ибрагимовичларнинг голи учрашув дуранг билан якунланишини таъминлади.

EPLMANAGER сайтида iJet лигаси ўз якунига етди ва унда "Superstarsdoniy" биринчи ўринни эгаллади. Ушбу лигадаги совринли 3 та ўрин ҳам ўзбекистонликларга насиб этди: 2-ўрин "Buyuk yurt o'g'loni, 3-ўрин "UmidXalmatov13".

13-турда энг кўп очко йиққан жамоа "gepsick" бўлди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Leroy Fer (SWA) 12 points

2. Gylfi Sigurdsson (SWA) 10 points

3. Wilfried Zaha (CRY) 10 points

4. Alexis Sánchez (ARS) 9 points

5. Sergio Agüero (MCI) 9 points

6. Fernando Llorente (SWA) 9 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган 10 футболчи:

1. Philippe Coutinho

2. Eden Hazard

3. Roberto Firmino

4. Diego Costa

5. Sergio Agüero

6. Sadio Mané

7. Alexis Sánchez

8. Kevin De Bruyne

9. Mesut Özil

10. David de Gea



EPLMANAGER сайтида 14-турдан янги совринли лига старт олмоқда. 14-турдан 18-тургача давом этадиган iPlay лигасид иштирокчилари қуйидаги совринларни ютиб олишлари мумкин:

1.iPhone 7 Jet Black 128GB

2.PlayStation 4 Slim 1TB

3.PlayStation 4 Slim 500GB


Рўйхатдан ўтиб совринларни қўлга киритинг: EPLMANAGER

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика