Latest news

20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  17 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  11 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1

EPL Manager: 11-тур шарҳи News

EPL Manager: 11-тур шарҳи

Tags :  АПЛEplmanager
championat.asia сайтида Англия премьер-лигасининг 11-тур шарҳи ва EPL Manager фентези-футболининг ҳафта якунлари.
"Борнмут" ва "Сандерленд" ўртасидаги ўйин (1:2) Дэвид Мойес учун клубдаги охирги баҳс бўлиши мумкин эди. Агар унинг жамоаси бу турда ҳам мағлуб бўлганида Мойес клубдан кетиши ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ унинг шогирдлари сафарда "Борнмут"ни таслим қилишди. Ҳисобни мезбонлар вакили Гослинг очди. Аммо Аничебе ва Дефо гол уриб Мойеснинг яна камида битта тур хотиржам ухлашини таъминлаб беришди.

"Бёрнли" ва "Кристал Пэлас" ўзаро ўйинда мухлисларга бешта гол тақдим этишди. Мезбонлар сафида Воукс, Гудмундссон ва Барнс ўзини кўрсатди, "бургутлар" сафида эса Уикхэм ва Бентеке ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Вест Хэм" бир маромда ўйнай олмаяпти. Бу сафар "болғаурарлар" ўз уйида "Сток Сити"ни қабул қилишди. Уэланнинг автоголи эвазига ҳисоб очилди, аммо кўп ўтмай меҳмонлар ҳужумчиси Кркичнинг урган голи жамоаларга бир очкодан тақдим этди.

"Вест Бромвич"ни йирик ҳисобда мағлуб этгач ва "Барселона" устидан иродали ғалабага эришган "Манчестер Сити" осонлик билан "Мидлсбро"ни енгиши тахмин қилинган эди (1:1). Пеп Гвардиола шогирдлари 43-дақиқада Агуэро томонидан урилган голи эвазига ғалаба қозонишлари мумкин эди, аммо 90-дақиқада де Рон тўп киритиб "шаҳарликлар"нинг фақат бир очко олишларига сабабчи бўлди.

"Челси" - "Эвертон" (5:0) ўртасидаги баҳс "аристократлар"нинг йирик ғалабаси билан якунига етди. Рональд Куман  жамоаси ҳимоячилари бу турга қадар яхши ўйнаб келаётганди, бироқ Антонио Конте бошчилигидаги "кўклар" Мартин Стекеленбург қўриқлаётган дарвозасига бешта гол уришнин уддасидан чиқишди. Азар дублга эришди, Маркос Алонсо, Педро ва Диего Коста бир мартадан ўзларини кўрсатишди.  

Турнинг марказий ўйинида Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари (1:1) тўқнаш келишди. Мезбонларнинг ҳужуми, меҳмонларнинг ҳимояси жуда ҳам кучли ҳисобланади. Дастлаб ҳисобни "каннонирлар" Виммернинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олишди, танаффусдан кейин Харри Кейн пенальтидан гол урди. Тенг ўтган баҳсдаги дуранг адолатли натижа бўлди.

"Ливерпуль" "Уотфорд"ни тор-мор этди (6:1). "Мерсисайдликлар" сафида Коутинью, Жан, Фирмино, Вейналдум ва икки марта Мане гол уришди. Меҳмонлар сафидаги ягона жавоб тўпи Янмат ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалабадан сўнг рақобатчилари очко йўқотгани учун Юрген Клопп шогирдлари биринчи ўринга чиқиб олишди.

"Халл Сити" "Саутгемтон"ни мағлуб этди (2:1). Мезбонлар сафида Снодграсс ва Доусон гол уришди. "Сотон" сафида Остин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Энди "тигрлар" 17-ўринга яқинлашиб олишди.

"Манчестер Юнайтед" ниҳоят чемпионатда ишончли ғалабани тантана қилди. Жамоа "Суонси"ни сафарда таслим қилди (3:1). Погбанинг голи ва Ибрагимовичнинг дубли баҳс тақдирини ҳал қилди. Ван дер Хорннинг Де Хеа дарвозасига урган голи фақат ҳисобни қисқартирди холос. 

"Лестер" ўз уйида "Вест Бромвич"ни мағлуб эта олмади (1:2), амалдаги чемпион хавфли зонага яқинлашиб олди. Мориссоннинг голига "тулкилар" Слиманининг голи билан жавоб беришди, аммо Филлипс гол уриб меҳмонларга ғалаба келтирди.

eplmanager.com сайтида IPro лига ўз якунига етди, унда Ўзбекистонда тузилган "Arteam" жамоаси ғолиб бўлди (304 очко). Қолган иккита ўрин соҳиби ҳам айнан ўзбекистонлик - "ANDIJON 3125" (287) ва "Ahror BEK" (281).

Кучли ўнликка Ўзбекистондан бешта, Камбоджадан битта, Малайзиядан битта ва Индонезиядан учта жамоа кирди.


Турнинг энг яхши футболчилари:
1. Sadio Mané (LIV) 13 очко
2. Eden Hazard (СHE) 13 очко
3. Roberto Firmino (LIV) 12 очко
4. Pedro (CHE) 12 очко
5. Marcos Alonso (CHE) 12 очко

Супер-капитан этиб тайинланган Топ-10 футболчилар:
1. Sergio Agüero
2. Philippe Coutinho
3. Diego Costa
4. Eden Hazard
5. Alexis Sánchez
6. Kevin De Bruyne
7. Roberto Firmino
8. Ilkay Gündogan
9. Romelu Lukaku
10. Zlatan Ibrahimovic
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика