Latest news

15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  1 15:05ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  5 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  2 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  9 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

Энрике Серезо: «Ҳозирги таркиб энг зўри» News

Энрике Серезо: «Ҳозирги таркиб энг зўри»

«Атлетико» клуби президенти сифатида 14-мавсумни қарши олаётган Энрике Серезо айни кундаги таркибдан мутлақо хотиржам.

Ҳарқалай, унинг фикрича, «матрасчилар» жорий ёзда таркиб бўйича олганда, энг жиддий вазифаларни бажаришга қодир ҳолатга келишган. «Атлетико»нинг айни таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси ва жамоадан яхши натижалар кутсак бўлади»,- деди Энрике Серезо испан матбуотига берган охирги интервьюсида.

- «Атлетико»нинг бўлажак мавсум учун шакллантирилган таркибини қандай тавсифлайсиз?

- Ўта ажойиб жамоа йиғилди. Очиғи, бугун вужудга келгани «Атлетико»нинг охирги йиллардаги энг кучли таркиби, менимча. Қаранг, кийиниш хонаси буюк футболчилар билан тўла. Улар чинакам профессионал ва табиатан мудом муваффақиятга интилишади. Яъни бу хислат қон-қонларига сингиб кетган.

- Эътиборлиси, жорий ёз испан клублари орасида трансферлар учун энг кўп маблағни айнан «Атлетико» сарфлади. Аниқроқ айтсак, харажатлар миқдори 80 млн. евродан ошиб кетди.


- Биз доимо мураббийлар маслаҳатларига қулоқ тутиб, иш кўрамиз. Хуллас, кучайтирилиши лозим бўлган позициялар учун футболчи сотиб олишга уриндик. Бироқ  бюджетимизга мос келмайдиган харидларга қўл урмаймиз.

- Кевин Гамейро - ёз мавсумининг бош трансферими?


- Гамейро - савияси баланд футболчи ва уни сафимизга қўшиб олганимиздан хурсандмиз. Муҳими, аввало, Кевиннинг ўзи «Атлетико»га ўтишни истадики, шуниси маъқул тушди. Умуман, гап ўтган мавсум «Севилья»да 30та гол уриб, қандай ҳужумчи эканлигини кўрсатиб қўйган футболчи ҳақида кетяпти - буни унутмаслик керак.

- Диего Костанинг қайтиши хусусида тинмаётган гап-сўзлар масаласида нима дея оласиз?


- Коста «Челси» билан тузган шартномасига ҳурмат билан ёндашишга мажбур. Ишончим комил, у ҳали ўз сўзини айтади.

- Гайтанни сотиб олиш ташаббуси ҳам Симеонедан чиқдими?


- Қайтараман, қайсидир ўйинчи билан музокара бошлашдан олдин албатта, мураббийлар фикрини инобатга оламиз. Аслида Европадаги топ-клубларнинг ярми «Копа Америка»да ёрқин ўйнаган Гайтанга даъвогар эди. Қолаверса, аргентиналик йигит ўтган мавсум «Висенте Кальдерон»да «Атлетико»га қарши тўп сурганлар орасида энг яхши футболчи бўлганди.

 - Лусиано Вьетто ижара шарти асосида «Севилья»га берилди. Ваҳоланки, клуб аввалги мавсум унинг учун нақ 22 млн. евро тўлаганди.


- Келишувдан кўзланган мақсад тайин - футболчига ўйин амалиётини таъминлаш. Лусианонинг сафимизга Ла-лига бош юлдузларидан бири сифатида қайтишига шубҳам йўқ.

- Фернандо Торрес «Атлетико»да қоладими?


- Албатта, ахир унинг томирида клубимиз қони оқяпти. Торрес билан ҳамкорлик ҳар икки томон учун ўта манфаатли. Шундай экан, у жамоамизда ўзи кетишни ихтиёр этмагунча қолиши мумкин.

 - Евро-2016 «Олтин бутса»сини қўлга киринган Антуан Гризманнинг супермавсумига ҳам тўхталсангиз.


- У даҳо. Ишонтириб айтаманки, Антуан бу йил «Олтин тўп»га ҳам даъвогарлик қилади.

- Мавсум давомида бутун Европа миқёсида энг кам гол қўйиб юборган Ян Облакни қандай таърифлайсиз?


- Оддий: Облак - жаҳондаги энг кучли голкипер.

- Умуман, «Атлетико» бўлажак мавсумда нималардан умидвор?


- Мавжуд 3та турнир - Ла-Лига, «Копа дель Рей» (Испания кубоги)  ва ЧЛда ғалаба учун курашмоқчимиз. Хуллас, 3та совринни ҳам ютиш ниятимиз бор. Айниқса, ЧЛда шоҳсупага кўтарилиш вазифасига жиддий қараймиз.

- Мавсумнинг ўзи «Атлетико» учун алоҳида аҳамият каб этади. Зеро, жамоангиз «Висенте Кальдерон»даги 50 йиллик ҳаётдан сўнг янги стадионга кўчиб ўтади.


- Қадрдон стадионимиз билан муносиб хайрлашиш учун ҳам совринларга эга чиқишимиз керак.


А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика