Latest news

15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  1 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида News

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида

"Насаф" бугун ОФК кубоги Марказий Осиё минтақасининг финалида Ашхабоднинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Бу баҳс Рўзиқул Бердиев учун клуб бошқарувида қитъа миқёсидаги 32-си бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00'да старт олади.

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round 1/8

25/08/2021, 21:00

2
:
3
Finished

Ahal

45'
90'

Эътиборли жиҳати, Қашқадарё клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда мағлубиятга учрагани йўқ. Сўнгги 5 ўйиннинг 4таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан). 

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

"Насаф" туркман клубларидан ҳеч қачон гол ўтказиб юбормаган!

Шубҳасиз, ўйин олдидан Бердиев жамоаси мутлақ фаворит. Тарихга назар солсак, "Насаф" Туркманистон клубларига умуман мағлуб енгилмаганига гувоҳ бўламиз (3 ўйин, 3 ғалаба).

01.09.2001. "Копеттоғ" (Ашхобод) 0:1 "Насаф" (Қарши)

Гол: Шуҳрат Тошпўлатов

07.09.2001.  "Насаф" (Қарши) 3:0 "Копеттоғ" (Ашхобод) 

Голлар: Баҳром Ҳайдаров, Ш.Мамажонов, Зафар Холмуродов

20.05.2021. "Насаф" (Қарши) 2:0 "Олтин Аср" (Ашхабод)

Голлар: Шоҳмалик Комилов. Ҳусайин Норчаев

Юқоридаги ўйинларда қўшниларимиз вакилларининг "Насаф" дарвозасини умуман ишғол қилолмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Энг қиммат футболчилар

"Аҳал" таркибидаги ўйинчилар орасида трансфер баҳоси энг юқори бўлгани сиз яхши таниган Арсланмират Аманов ҳисобланади. "Насаф"да эса Абдувоҳид Нематов ҳамда Умарбек Эшмуродов.

Энг тажрибали

"Насаф" таркибида халқаро ўйинларда энг кўп иштирок этган футболчи Баҳром Абдураҳимов ҳисобланади. 32 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида ОЧЛда ўтказилган 12 ўйин бор.

Геворкян ва Аманов борасида

Сайтимиз кузатувчилари 2011-15 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Геворкяннинг бугунги ўйинда иштирок этиш, этмаслигига қизиқишди. Йўқ, Артур Қаршига ташриф буюрмади. У ўтган мавсум якунида футболчилик фаолиятига нуқта  қўйган эди. 

Шунингдек, охирги 6 йилни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган Арсланмират Аманов ҳам оилавий сабаблари туфайли Қаршига етиб келмади. Эслатиб ўтамиз, у яқинларининг соғлиғи билан муаммо юзага келгани учун июль ойининг охирида "Сўғдиёна"ни тарк этиб, "Аҳал" таркибига бориб қўшилган эди.

"Аҳал"даги танишлар

Бугун Ашхободликлар таркибида ўзбек футболи мухлисларига бегона бўлмаган бир қанча ўйинчилар майдонга тушиши мумкин. Булар:

Дидар Дурдиев ("Машъал")

Элман Тагаев ("Андижон", "Навбаҳор")

Абди Башимов ("Қизилқум")

Учрашувни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)

Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).

Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)

Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)

Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.

Эслатма! Бугун Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳга мухлислар киритилмайди.

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади?

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика