Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" "Шахтёр"га мағлуб бўлди News

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" "Шахтёр"га мағлуб бўлди

Беларусь чемпионати 27-тур доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Шахтёр" (Солигорск) ўйини якунига етди.

"Энергетик-БГУ" - "Шахтёр" 1:2

Голлар: Юдчиц 61 - Кендиш 6, Подстрелов 32.

ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Баҳснинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

84. "Шахтёр" футболчиси рақиб майдончаси олдида йиқилган эди, ҳакам уни симуляция ишлатганликда айблаб, сариқ карточка кўрсатди.

73. Ўзгариш: Яхшибоев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кариока баҳсни давом эттиради.

68. "Энергетик" ҳисобни тенглаштириш учун бир неча сантиметр етишмади. Мезбон жамоа футболчисининг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

65. Бакичнинг узоқ масофадан берган айланма зарбаси "Шахтёр" посбонини шошириб қўйди, аммо тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

61. ГОООЛ! "Энергетик" сардори Юдчиц пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

60. ПЕНАЛЬТИ! Бакич "Энергетик" учун пенальти ишлаб олди.

56. ЗАРБААА! Бакичнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, қайтди.

54. Иминов ижро этган стандартдан сўнг "Энергетик" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчак зарбасини Умаров ўйинга киритди, аммо "Шахтёр" футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+. "Энергетик" яна бир қулай стандартга эга бўлди. Умаров дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, бироқ жонли девор ости орқали берилган зарба дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

41. Бакич ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келганди, аммо Гуторнинг суперсейвидан сўнг тўп майдонни тарк этди.

38. Умаровнинг жарима майдончасига ташлаган тўпидан сўнг "Энергетик" футболчиси рақиб дарвозасига кучсиз зарба берди ва меҳмон жамоа посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

37. "Энергетик" жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп қаршисида Шаҳбоз Умаров.

32. ГОООЛ! 0:2! Яхшибоев тўпни бурчакдан жарима майдончасига пастлатиб узатди ва Кендиш тўпни Подстреловга оширди. Подстрелов эса узоқ бурчакни нишонга олди ва ҳисобни 0:2га етказди.

28. Кабананга ҳудди Жасур Яхшибоев каби зарба берди ва унинг натижаси ҳам ўхшаш бўлди.

26. Яхшибоев яқин масофадан "Энергетик" дарвозасига зарба берди, аммо тўп ноқулай келгани туфайли тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

22. "Шахтёр" қанотдан ҳужумга ўтди. Жасур Яхшибоев жамоадошидан узатмани кутганди, аммо пас унинг йўлига эмас, ортига берилди ва ҳужум йўққа чиқди.

19. Умаров ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва йиқилди, аммо ҳакам бу вазият фол эмаслигини кўрсатиб, баҳсни давом эттирди.

16. "Шахтёр" иккинчи голни уришга яқин келди, аммо қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади.

15. Мезбонлар қанотлар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо рақибнинг тажрибали ҳимоячилари бунга имкон беришмаяпти.

9. Гол ўтказиб юборган "Энергетик" тўп назоратини қўлга олди ва ҳисобни тенглаштириш учун кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтмоқда.

6. ГОООЛ! Ҳисоб очилди, Античдан тўпни қабул қилган Кендиш жарима майдони ичидан зарба берди ва ўз номига гол ёздириб қўйди.

5. Жасур Яхшибоев бурчакдан узатган тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.

- "Энергетик-БГУ"да Умаров ва Иминов, "Шахтёр"да эса Яхшибоев ўйинни асосий таркибда бошлашади.

"Энергетик-БГУ": Макавчик, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Совпель, Умаров, Иминов, Бакич, Шкурдюк, Мусаханян.

"Шахтёр": Гутор, Антич, Селява, Хадаркевч, Бегунов, Баланович, Кендиш, Подстрелов, Иванович, Яхшибоев, Кабананга

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика