Latest news

09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  3 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  0 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  0 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  0 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  5 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  1

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади News

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади

Tags :  Коммент
Ўзбекистонда сайт ёки сайт саҳифаси эгаларига, шу жумладан, блогерларга ахборот тарқатишда қўйилган талаблар кучайтирилди.

Уларга хусусан, тартибсизликлар ва митингларга чақириқлар, жамият ва давлатга ҳурматсизликни ифодалайдиган маълумотларни эълон қилиш тақиқланади.

Бу ҳақда Президент томонидан 30 март куни имзоланган қонун билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-1-моддасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) тегишли қўшимча киритилди.

Эндиликда ушбу модда қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёки бошқа ахборот ресурси эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек ушбу ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақириш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- ахлоқсиз шаклда ифода этилган ахборотни, шу жумладан, жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатадиган маълумотларни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнография, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга ундаш;
- фуқароларни, шу жумладан вояга этмаганларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ноқонуний хатти-- ҳаракатларни содир этишга ишонтиришга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган маълумотларни тарқатиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
- Шунингдек, сайт эгаси ва блогерга ўзларининг интернетдаги саҳифаларини, шу жумладан, жамоат учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилган тезкор хабар алмашиш тизимларини кузатиб бориш, юқоридаги маълумотлар ва материалларни аниқлаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, юқоридаги талаблар бажарилмагани оқибатида сайт эгаси ёки блогер томонидан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар ўз ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси, шу жумладан, етказилган зарарни қоплаш талаблари билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Қонунга киритилган тегишли ўзгаришлар 31 мартдан эътиборан кучга кирди.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика