Latest news

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  35 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  26 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Эммануэль Пети: "Зидан ўз услубида, чиройли кетди" News

Эммануэль Пети: "Зидан ўз услубида, чиройли кетди"

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси, машҳур юлдуз Эммануэль Пети ҳамюрти Зинедин Зиданнинг "Реал Мадрид"ни тарк этиши тўғри қарор бўлганини таъкидлади.

У қўрқмади ва барчани хайрон қолдирган қарор қабул қилди, аммо бу ўз вақтида, тўғри  қабул қилинган қарор эди.

Ортда қолган мавсум мадридликлар учун оғир кечди ва ЕЧЛдаги ғалаба - мен учун кутилмаган мўъжиза. "Реал" чемпионатни учинчи поғонада якунлади, Қирол Кубогидан "Леганес"га ютқазиб, эрта чиқиб кетди, Европа Чемпионлар Лигаси чорак ва ярим финалларида ҳам омад улар томонда бўлгани кўп нарсани ҳал қилди.  

Менимча, у бу мавсум, ўша жамоага энди келганидаги таркиб билан, деярли ўзгаришларсиз ўйнашига тўғри келди ва йил давомида тан олдики, буёғига "Қироллик клуби" олдига қўйиладиган талабларни бажара олмайди. Бу жуда кескин ва жасорат талаб қилувчи қарор эди, аммо мен учун бу ҳолат сюрприз бўлмади. Чамамда, бу фикр Зинединнинг хаёлига ўтган ёзда, жамоа тарихда бўлмаган натижа - Европа Чемпионлар Лигасида қаторасига икки бор зафар қуча олганда келган. У буёғига футболчилар эътиборини қандай сақлаб қола билиш, қандай вазифа қўйиб, қайси совринни айтиб олға чорлашни, руҳлантиришни билмас, бунга ишонолмасди.

Сиз "Реал" бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораркансиз - бу катта тезликдаги, улкан ҳажмдаги ва бир сонияга ҳам тўхтамайдиган босим остида ишлаш демакдир. Бу ҳудди кир ювиш машинаси тизимига ўхшаб кетади. Шу сабаб Зидан чарчаган. Айнан шу сабаб у кетишга қарор қилди ва мен уни тушуняпман.  

У футболчилигида ҳам шундай эди: сиз уни ўнг томонга ҳаракатланишини кутасиз, у эса чапга қайрилиб кетиб қолади.

Сиз энг юқори чўққига чиққанингизда ҳам, бунданда муҳимроқ нарсалар бор. У "Реал"нинг ажойиб футболчиси бўлган, ўтган вақт давомида жамоа учун омадли мураббий бўлди ва айнан шу сабаб, у "Реал Мадрид"ни чин юракдан эъзозлагани учун, клуб билан салбий ноталарда хайрлашишни истамади. У чиройли кетишни ва "Реал"га бўлган муҳаббати ва ҳурматини сақлаб қолишни хоҳлади. Буни тушунса бўлади.

Шунингдек, унга яна бир бор тан бермай илож йўқ. У ўз қарорини эълон қилган вақтга, муддатга эътибор беринг: бу Зидан Чемпионлар Лигасини ютганидан беш кун ўтиб ва Франция термаси Жаҳон Чемпионатидаги иштирокини бошлашидан икки ҳафта аввал эълон қилди. Бу "Реал"га хотиржам, шошилмасдан янги мураббий топиш имконини беради. Дешам эса ўз курсисидан хавотирланмаса ҳам бўлади - одатда Жаҳон Чемпионатига икки ҳафта қолганда бош мураббий алмаштирилмайди.  

Шубҳасиз, бунинг барчасини тушуниб турса ҳам, Дешам асабийлашган бўлса ажабмас. Чунки у ҳам Францияда ЗиЗуни қанчалик яхши кўришларини билади. ОАВ, мухлислар, футболчилар - барча, хаттоки мамлакат президенти Макрон ҳам у ҳақида гапириб ўтганди. Зинедин терма бошқарувини ўз қўлига олишини барча хоҳлайди, буни орзуқиб кутишмоқда, лекин бу яқин орада амалга ошмайди. Зидан ҳам буни аниқ-тиниқ айтиб ўтди. Шунинг учун ҳам Зидан кетиш учун идеал вақт танлади ва чиройли кетди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика