Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Эмери финалдан олдин нималар деди? News

Эмери финалдан олдин нималар деди?

"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финали доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзимиз билан фахрланамиз. Энди сўнгги қадамни ташлаш керак. Бу билан бизнинг лойиҳаларимиз сустлашмайди ва тўхтаб ҳам қолмайди.

Европа лигасида сўнгги йилларда рақобат анчагина ошган. Ўз навбатида "Вильярреал" ҳам мавсум давомида ҳақли ғалабаларга эришди. "Манчестер Юнайтед"га жанг таклиф қилиш учун доимо яхши жисмоний ҳолатда бўлиш керак.

Клубимизнинг тарихи ажойиб онларга жуда бой, бироқ уларнинг аксарияти яқин ўтмишда юзага келди. Шу давр мобайнида МЮ кўплаб клублардан устунлигини намойиш қилди. Лекин бизнинг қарашларимиз ўзгача ва бу финалда фойда келтириши мумкин.

Машғулотларда мушук-сичқон ўйнамаймиз. Биз ўйинни назорат қилиш бобида ишлаймиз. Ўйинда эса МЮга кучли томонларини кўрсатиш учун имкон қолдирмаслигимиз керак.

Ҳар бир финал бошқача қабул қилинади. Мен шу кунга қадар финалларга аутсайдер сифатида борган жамоа билан ишлаганман. Барча ўйин олдидан шундай фикрлар билдирганди. Эртага ҳам ўз ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик.

МЮда жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар етарлича. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Бу турнир, бу финал, унда ғалабага эришиш керак. Унда иккинчи имконият тақдим қилинмайди", - деди Эмери.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика