Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Элмурод Абдуллаев: "Бойсунда Европа стандартлари асосида футбол академиясини қуриш учун ер олдик" News

Элмурод Абдуллаев: "Бойсунда Европа стандартлари асосида футбол академиясини қуриш учун ер олдик"

Tags :  Бойсун
Илк маротаба Бойсун томонларга йўлим тушганига ҳам 2 йил бўлди.

3 йиллар илгари бу ерда маҳаллий тадбиркорнинг ташаббуси билан кичик арена қурилган эди. Туманда йўқ бўлиб кетган футболга жон киргандек бўлди, аниқроғи болалар футболига. Ўз пайтида Сурхондарё футболи Республикамизнинг етакчилари қаторида эътироф этилгани ҳеч кимга сир эмас.

Ҳудуддаги болалар футболи Абдуллаевлар оиласининг ташаббуси билан яна янги ниҳол каби ўсишни бошлаётгани мени қувонтирди. Инаттулла отанинг яна уч нафар ўғиллари, Дилмурод, Ўткирбек ва Камолиддин ҳам футболга бефарқ эмаслар. Тошкентда бўлиб ўтадиган мусобақаларимизда ҳам бойсунликлар имкон қадар кўпроқ иштирок этишга ҳаракат қиладилар. 2017 йил Кико Зунига билан ҳудудга келганимизда, испаниялик мутахассис ҳайрон қолган эди. "Қандай қилиб кичик қишлоқда, бунчалик кўп истеъдод бўлиши мумкин", - дея ўйланиб савол берган эди. Ҳақиқатдан ҳам бу ерга сармоя киритса, яхши футболчилар кўп чиқади. Энг муҳими, бу ишлар бошланди.

Элмурод ва Фазлиддин Абдулллаевларнинг ташаббуси билан ўтказилинаётган "Бойсун тоғлари" кубоги мусобақасига ташриф буюрганимда, энг қувонарлик эшитган хабарим, янги академияни бунёд этиш учун вилоят ҳокимлигидан ер майдони ажратилгани бўлди. Аввалги сафар келганимда, ер бўлса, қурилиш бошлаш ниятида эканликларини айтишган эди. Ният холис эмасми, вилоятнинг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан ер ажратилди. Амалдаги ҳоким Баҳодир Пўлатов ҳам ўз ёрдамини аямаслигини билдириб ўтган.

Элмурод ака билан кўп маротаба болалар футболи ҳақида гаплашамиз. Гарчанд ўзи пойтахтда яшасада, Бойсунда футбол бўлсин дейди. Сурхондарё жамоаси кучлилар қаторида ўйнаса дейди. Албатта бундай инсонларга амалий ёрдам қўлини чўзиш барчамизнинг бурчимиз. Бойсуннинг ҳавоси ва ундаги табиий гиёҳларни керак бўлса бозордан топа олмайсиз. Бу ерда барчаси табиий. Шунинг учун ҳам мени ўзимда ҳам мазкур ҳудуд болалар футболини кўтаришда қатнашгим бор. Бу ердан чиқиши мумкин бўлган кучли футболчиларни олдиндан кўра билсак бўлгани.


Қисқаси қурилиш бўлиши керак бўлган ҳудудга ташриф буюрдик, ўша ерда қисқача интервью олдим.

- Футболга бунчалик мехр қаердан тушди?
- Ўғлимни "Локомотив" жамоасига берганман. Унинг кетидан бормаган жойим қолмади. Кўрдим, изландим ва ўргандим. Бу ерда кенжамиз Фазлиддин ҳам футбол мураббийи бўлиш истагида юрганди. Футболчи бўлиш насиб этмади. Шунда "Газа" деган кичкина база қурдик, ёнида сунъий майдони бор. Бошида кутмаган эдик, футболга келишни истаганлар шу даражада кўп экан, бир неча ёш тоифада жамоалар йиғилди. Шундан кейин қизиқиш яна ортди.

- Чекка туманда катта пул тикиш, таваккалчилик эмас дейдиганлар кўп...
- Тўғри айтасиз. Шу сунъий майдон ўрнига бирорта бизнес қилсанг бўлмайдими, деганлар ҳам кўп бўлган. Лекин биз ўзимиз туғилиб ўсган туман учун жонимизни бермасак, бошқалардан нима кутамиз. Биз эмасми ҳудудни обод қилиши керак бўлган инсонлар. Ҳамма нарса болалар футболидан бошланади. Ҳозир биз уларга туртки бериб юборайлик, йиллар ўтиб уларни ўзи сармоя олиб келадилар.

- Академия қандай кўринишда бўлади?
- Бунинг учун ҳозирданоқ Европа андозасини ўрганишни бошлаб юбордик. Келаси йилнинг бошида укамни Европага малака оширишга юбораман. Режамизга кўра 2 йил ичида замонавий академиямизни қуриб битказамиз. Академия нафақат футболчи тарбиялаш, балки Республика бўйича кўплаб мусобақаларни ўтказишга ҳам иҳтисослашади. Бойсунни кўпчилик ҳали билмайди. Бойсунга швейцарияликлар ҳавас билан қарайдилар. Бу ердаги тоғ ва шар-шаралар, табиий сувлар. Қисқаси, Бойсунни футбол орқали ҳам дунёга танитишни мақсад қилганмиз. Келаси йилда иккинчи лигага жамоа қўйишни режа қилганмиз. Базамиз қуриб битказилгач албатта биринчи лигада ҳам жамоамиз бўлади.


Мазкур ерда икки йил ўтиб замонавий футбол майдони ва академия қуриб битказилиниши кўзда тутилган

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика