Latest news

07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  1 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  2 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  16 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  8

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси News

Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикаси

"Насаф" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоа дарвозабони Элдорбек Суюновнинг ушбу мавсумдаги статистикасини тақдим этди.


"Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатди. Жамоа муваффақиятларига Элдорбек Суюновнинг хизмати катта бўлди", - дейилади хабарда.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда (Олий лига, ОЧЛ, Ўзбекистон кубоги) жами 29 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 19 маротаба тўп олиб чиқди. Шунингдек, Элдорбек Суюнов 14 учрашувда ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.

"Насаф" дарвозабони ОЧЛ доирасидаги иккита ўйинда ("Ал Аҳли" (БАА) - "Насаф" 0:0, "Насаф" - "Ал Аҳли" (СА) 0:0) расман учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган. Қолаверса Олий лига баҳсларида бир неча маротаба беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Элдорбек Суюнов ушбу мавсумда "Насаф" билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ва футболчилик фаолиятидаги учинчи бронза медалларини қўлга киритди.


Элдорбек Суюнов Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққанди. Яқиндагина "Насаф" посбони Москвада жарроҳлик столига ётқизилди ва операция муваффақиятли ўтказилди. Элдорбек Суюнов эндиликда кейинги мавсумдан бошлаб майдонга қайтади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика