Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди News

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди

ProSports Management компанияси Осиёнинг энг қобилиятли ёш футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома тузганини эълон қилди.
Бу ҳақда championat.asia компания расмий сайтига таяниб хабар берди. ProSports Management вакили Никита Панасюк нима учун Шомуродов билан шартнома тузилганини тушунтириб берди.

- Шомуродов 21 ёшда, универсал ҳужумкор футболчи, баъзида қанотда, марказий ҳужумда ва ҳужумчи ортда ўйнай олади.

Ўйин услуби ва қобилияти жиҳатидан Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, бақувват, техник томонлама кучли, майдонни яхши кўра олади, қарши ҳужум вақтида тез қарор чиқара олади.

Элдор жисмонан бақувват эканлиги учун тўп учун рақиблар билан кураша олади. 182см бўйга эга ҳужумчи жуда тез югуради, бошанғич тезлиги кучли, иккинчи қаватдаги курашларда ва стандарт вазиятлар вақтида жуда фойдали.

Шомуродовда дриблинг ҳам анча юқори. Битта ўйинда ўртача 6 марта рақибларни алдаб ўтади. Таққослаш учун, Жулиано ("Зенит") ўртача 5 марта, Промес ("Спартак") ўртача 8 марта алдаб ўтади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га кўчиб ўтгач дарҳол юқори савияда ўйин кўрсатганди. Шомуродов терма жамоада ҳам яхши ўйнамоқда: 12та ўйинда 4та гол ва 1та голли пас.

Осиёлик футболчилар янги муҳитга кўникишлари жуда қийин кечади: Бироқ Денисов ва Аҳмедовнинг фаолияти бунинг тескарисини кўрсатди. Элдор русчада ёмон гапирмайди, Европага ўтишни истаса, инглиз тилини ўрганишни бошлайди.   

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: тўлиқ бўлмаган 2 мавсумда 19та гол урди ва 7та голли пас оширдл.

Кучли жамоа ва кучли шериклар билан бирга футболчи янада ривожлана олади. Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади.
Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика