Latest news

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  26 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Элдор Шомуродов: “Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ким бўлишини аҳамияти йўқ. Муҳими ўзимиздан бўлади” News

Элдор Шомуродов: “Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ким бўлишини аҳамияти йўқ. Муҳими ўзимиздан бўлади”

Хабарингиз бўлса керак, 2015 йил Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияси бўйича ўзбекистонлик футболчилар номзод сифатида рўйхатдан ўрин олган.

Эътиборлиси уларнинг уччаласи ҳам “Бунёдкор” вакилларидир. Бундан бир неча йил олдин кўпчиликни эътиборига тушмаган. Аммо ўтган мавсумдан бери ўзини кўрсатишга эришаётган Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов жорий мавсум ҳақиқатдан ҳам “қалдирғочлар” сафида ўз ўрнига эга бўлди. Сурхондарёлик бўлган иқтидорли ҳужумчи Элдор Шомуродов учун бу йилги мавсум ажойиб ўтмоқда дейиш мумкин. Миллий терма жамоамиз устози Самвел Бабаян ҳам унинг иқтидорини пайқаган холда бош жамоамизга таклиф этиб, айрим ўйинларда ўзини кўрсатиш учун имконият бермоқда. Ўйиндан-ўйинга ўз кучига ишониб бораётган Элдорда аввалги ҳаяжонларни кўрмаяпмиз. Аксинча етакчиларга хос тарзда ўйин намойиш этиб келмоқда. Куни-кеча Шомуродовларнинг кенжаси билан суҳбатлашиб, хушхабар ҳақида сўрадик.

- Элдор, кайфиятлар қандай?
- Худога шукур ҳаммаси яхши. Ўзингизга яхши маълум айни дамда кўплаб клублар таътилга чиққан. Ўз навбатида мен ҳам бундан унумли фойдаланган холда оилам даврасида хордиқ чиқаряпман. 


- Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияда ғолиблик учун курашда сизнинг номингиз ўрин олгани ўзиз учун кутилмаган хол бўлдими?
- Эҳ, нимасини айтасиз. Хурсандчилигимни чеки йўқ. Бу ҳақда биринчи бўлиб клубимиз матбуот котиби Баҳодир ака Мирзаев хабардор этди. Жуда ҳм тўлқинланиб кеттим. Ахир бу ҳар бир футболчининг орзуси! Мен учун кутилмаган совға бўлди.   

- Қизиғи шундаки, ушбу номинацияда ғолиб чиқишингизда асосий рақобатчиларингиз клубдаги дўстларингиз эканлигидир?
- Шундай. Бу шахсан мен учун ҳам қизиқ ҳам яхши бўлди. Сабаби номинацияда бошқа дўстим ғолиб чиққан тақдирда ҳам мен бундан сира тушкунликка тушмайман. Аксинча бош совринни ўзим қўлга киритгандек, дўстим учун ҳам хурсанд бўламан.

- Умуман олганда мавсум-2015 сиз учун омадли ўтди деса бўладими?   
- Албатта. Тўғри, клуб билан бу йил ҳам ҳеч бир совринни қўлга кирита олмадик. Бунга сабаб сифатида эса барқарорлик етишмаганини айтган бўлардим. Кўпинча тажриба етишмаслиги панд берди. Худо хоҳласа келаси мавсум “Бунёдкор” чемпионлик учун курашади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика