Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман" News

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман"

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқчи доирасида 12 ноябрь куни КХДРга ва 17 ноябрда Яманга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.


“Энг аввало, миллий терма жамоага чақирув олганимдан хурсанд эканлигимни билдириб кетмоқчиман”, — дея сўз бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги энг ёш футболчилардан бири.

“Олдимизда турган Шимолий Корея ва Яман терма жамоаларига қарши икки ўйинга тайёргарлик жараёнини ҳам бошлаб юбордик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Бўлажак ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман”, — дейди Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолият олиб бораётган истеъдодли ҳужумчи.

КХДР терма жамоасини ўрганиш борасида тўхталар экан, миллий терма жамоа сафида икки бора майдонга тушишга улгурган 20 ёшли ҳужумчи шундай деди: “Албатта, рақибнинг ҳар бир футболчиси ҳақида имкон қадар бизга маълумот бериляпти. Улар иштирокидаги ўйинлар видеоларини ҳам кўриб чиқяпмиз. Айтишим мумкинки, уларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика танлашларига ва оқибатда биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман”.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика