Latest news

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи News

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи

"Андижон" клубига янги бош мураббий тайинланди.

Бугун Андижон вилояти ҳокими, клуб президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг бош жамоаси "Андижон" клубининг вице-президенти Маъруфжон Абдисаломовни қабул қилди ва бўлажак мавсум олдидан жамоанинг тайёргарлиги борасида суҳбатлашди. Унда клуб президенти бош мураббий масаласини ҳам кўриб чиқиш юзасидан топшириқ бериб, ушбу масъулиятли лавозимга тажрибали мураббий тайинлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг раҳбарият бир нечта номзодларни кўриб чиқиб, якунда таниқли мутахассис Элдор Сакаевни бош мураббийликка олиб келишга қарор қилди. Маъруфжон Абдисаломовнинг ушбу таклифини клуб президенти ҳам қўллаб-қувватлади ва расман Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўтган мавсум Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган Элдор Усманович, жамоанинг чемпионликка эришиб, Супер-лигага йўл олишида ўз ҳиссасини қўшганди. Ушбу мутахассис билан ўтказилган музокара якунига кўра, томонлар ўзаро битим имзолади.

Шу тариқа "бургутлар" янги мавсумга Сакаев бошчилигида тайёргарлик олиб борадиган бўлди. Янги бош мураббий, жамоа аъзоларига расман таништирилди ва Элдор Сакаев енг шимариб ишга киришди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика