Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  32 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  384 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" News

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика