Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  47 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Элбек Равшанов: "Агар "Обод" тотализатор туфайли четлатилган бўлса бу жуда тўғри қарор" News

Элбек Равшанов: "Агар "Обод" тотализатор туфайли четлатилган бўлса бу жуда тўғри қарор"

Тошкентнинг "Обод" клуби мавсум якунига етмай туриб ПФЛ қарорига кўра элитадан четлатилди.

Олий лиганинг 20-тури доирасидаги “Обод” – “Сўғдиёна” (2:4) ва 22-туридан ўрин олган “Обод” – “Насаф” (0:6) ўйинларида қайд этилган натижаларнинг шубҳали эканлиги айтилган “Federbet” халқаро нотижорат федерациясининг Ўзбекистон Футбол Федерациясига ёзган хати ҳам ЎзПФЛ Ижроқўмининг якуний қарор қабул қилишида асос бўлиб хизмат қилди. Биз "Обод" футболчиси Элбек Равшанов билан боғланиб интервью олишга қарор қилдик.

- Қандай қилиб футболчи бўлгансиз?  
- Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида туғилганман. Ёшлигимдан дадам футболчи бўлишимни истаганлар. Юришни бошлашим билан менга тўплар олиб келиб берган эканлар. Эсимни таниганимдан буён футбол билан ошноман. Мен учун футболдаги биринчи мураббийим айнан дадам ҳисобланади десам муболаға бўлмайди. 4-синфга ўтганимда Термиз шаҳридаги "Динамо-Ҳамкор" жамосига қатнай бошлаганман. Тажрибали мураббий Аҳмад Эшқурбонов қўл остида футбол сир асрорларини ўргана бошлаганман.

- "Бунёдкор"га ўтиш қандай бўлган?
- "Қурувчи" клуби ташкил топганида ҳар бир вилоятда мусобақалар ўтказган. Мақсад вилоятлардан маҳоратли футболчиларни клуб академиясига жалб қилиш бўлган. Сергей Лушан Термизга келиб мусобақани кузатган ва ўйинларим орқали мени "Қурувчи"га таклиф қилган. Термиздан мен билан Жавоҳир Қаҳрамоновни танлаб олишганди. Қаҳрамонов ҳозирда "Бухоро"да ўйнаётганидан хабарингиз бўлса керак.

- Нима учун шу пайтга қадар "Бунёдкор" клубининг асосий таркибида ўйнай олмаяпсиз?
- Тўғриси бу саволга жавоб беришим қийин. Балки мураббийларнинг ишончи ёки ўйин амалиётим камлиги бўлса керак. Балки шу сабаблар бўлса керак.


- Ёшликда қайси футболчиларга ҳавас қилгансиз?
- Ёшлигимда англиялик Майкл Оуэннинг ўйинларига қизиқардим. Ажойиб голлар уриши менга жуда ёқарди. Майдонда жуда енгил ҳаракат қилар эди. "Ливерпуль" сафида ажойиб ўйинлар ўтказганди.

- Сизни майдонда кўплаб жойларда ўйнашингизни кўрганмиз. Аслида амплуангиз қайси?
- Кичкиналимдан Сергей Иванович Лушан ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатардилар. Ўтган йил Ҳикмат Эргашев қўл остида "Бунёдкор" ёшлари таркибида қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнадим. "Бухоро"га ҳам ҳимоячи бўлиб ўтдим. Ўзимга қанот ҳужумчиси бўлиб ҳаракат қилиш ёқади. Лушан шунингдек оз муддат майдон марказида ҳам ўйнатганди.  

- "Обод"га ўтиш фикри кимдан чиқди?
- Биринчи давра тугаб "Бухоро"дан кетиб "Бунёдкор"га қайтганимдан сўнг клубдагилар менга "Обод" қизиқаётгани ҳақида айтишди. Иккиланмай бу таклифга рози бўлганман. Сабаби биринчи лигада "Обод" сафида ўйнагандим. Ўйин амалиёти кўп бўлиши учун бу клубга ўтишга қарор қилгандим.

- "Обод"да муҳит қандай эди? Жамоа иккинчи давра олдидан деярли олий лигадан тушиб кетиб бўлганди...
- Муҳит яхши эди. Тўғри жамоа янгитдан тузилганди. Аммо украиналик мураббий Вадим Демченко тажрибали эди. Биласизми, ўйинларда рақибларга яққол ютқазмаганмиз. Ўйинчиларнинг ёшлиги, тажриба етишмаслиги туфайли имкониятни бой бериб қўявердик. Ҳар ўйинда ютқазамиз деб тушмасдик. Ҳаракат қилардик, аммо...


- ПФЛ "Обод"ни тотализатор компаниясининг хати туфайли олий лигадан четлатди. Жамоа футболчиси сифатида бунга қандай муносабатдасиз?
- Бизга бу нарсаларни бизга айтишмади. Фақат ПФЛга бадал пули тўланмагани учун олий лигадан четлатилганини айтишганди. Тотализатор ҳақида умуман хабарим йўқ, алоқам ҳам йўқ. Агар ростан ҳам шундай нарсалар бўлган бўлса ЎФФнинг қарори тўғри ва жазо тўғри берилди деб ҳисоблайман.


-  "Обод"дан кетгач ҳозиргача нималар билан бандсиз?

- "Обод" футболчилари бу мавсумда ҳеч бир клубга ўта олмаслиги барчага маълум. Шу боис мен "Бунёдкор"га қайтдим ва иккинчи лига жамоасида ўйнаб турибман. Ўйин амалиёти ва жисмоний ҳолатим тушиб кетмаслиги учун.

- Адашмасам, "Сўғдиёна" билан ўйинда илк бор дублга эришдингиз...
- Ҳа, "Сўғдиёна" билан ўйинда олий лигадаги биринчи голимни урдим ва худди шу куни илк бор дублга ҳам эришдим.

- Кейинги мавсум қайси клубда ўйнайсиз?
- "Бунёдкор" билан 2019 йилга қадар шартномам бор. Кейинги йил қаерда ўйнашимни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Улар нима дейишса шу бўлади. Агар қол дейишса шу ерда қоламан, агар ижарага беришса бунга рози бўламан.

- Сизнинг назарингизда бу йилги олий лиганинг энг яхши уч нафар футболчиси ким?
- Бу мавсумда Иван Нагаев, Марат Бикмаев ва Достонбек Ҳамдамовни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Айнан улар бошқалардан кучлироқ ўйнашди деб ўйлайман.

- Энди олий лигада 16та эмас 12та клуб иштирок этади. Бу яхшими ёки ёмон?
- Буни энди кейинги йилги чемпионат бошлангач биламиз. ЎФФга ва ПФЛга янги раҳбарлар келишди. Футболимиз ўсиши учун ҳаракат қилишмоқда. Балки бу қарор тўғридир деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика