Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

"Эл-Классико"гача: Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот-анжумани News

"Эл-Классико"гача: Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот-анжумани

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги Испания Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган илк учрашувдан олдин, Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде матбуот-анжуманида иштирок этди.

- Мавсумлар оралиғида "Реал"га қарши ўтказган ўртоқлик учрашувимиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ҳозир ҳаммаси бошқача, ўртада соврин турибди. "Реал" ҳам уни қўлга киритишни истайди. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак, "Барселона"ни икки оғир баҳс кутиб турибди.


- Месси ҳақида нима дея оласиз?

- Месси яхши формада. У мавсумолди тайёргарликни яхши ўтказди.

- Неймар трансфери ҳақида қачон билдингиз? Унинг ўрнини қандай тўлдирасиз?

- Унинг кетишини трансфер амалга ошган куни билдим. Неймар хонамга келди ва ПСЖ таклифини қабул қилгани ҳақида айтди. Бу бразилиялик трансфери расман эълон қилинган кун эди. Бунгача у қолиши ёки кетиши ҳақида ҳеч нарса билмас эдим.

Неймар ўрнини тўлдиришнинг энг яхши йўли, ортга эмас, олдинга қараш.

- "Реал" сафида Лука Модрич жароҳат олган, бу борада қандай фикрдасиз?

- "Қироллик клуби" жуда кучли жамоа. Улар сафида Модрич ўрнини тўлдирадиганлар етарлича. "Реал" яқиндагина яхши ўйин кўрсатиб, Европа Суперкубогини қўлга киритди, аммо биз ўз услубимизга эътибор қаратишимиз лозим.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика