Latest news

10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  1 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  2 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  3 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  5 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  14 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  9 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1

Эквадор - Франция 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Эквадор - Франция 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Эквадор - Франция учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЭКВАДОР - ФРАНЦИЯ 0:0
01:00. Рио-де-Жанейро. "Маракана" стадиони.
Бош ҳакам:
Нумандиз Дуэ (Кот-д'Ивуар).

Эквадор: Домингез, Паредес, Гуагуа, Эрасо, Айови, Арройо (Ачилиер, 82), Минда, Нобоа (Кайседо, 89), Антонио Валенсия, Монтеро (Ибарра, 63), Эннер Валенсия.

Франция: Льорис, Санья, Косьелни, Сахо (Варан, 60), Динь, Шнейдерлин, Погба, Матюиди (Жиру, 67), Реми, Гризманн (Реми, 79), Бензема.



                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                      ЯНГИЛАШ


- Ўйинни сиз билан бирга Нарзулла кузатиб борди. Барчага раҳмат айтамиз!

90+4. УЧРАШУВ ТУГАДИ! 0:0. Франция гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Эквадор эса учинчи ўринда қолиб кетди.

90+3. Эквадор бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда, ёки гол уради ёки уйга қайтади!

90+1. ЙЎҚ бугун Франция гол урролмайди. Жирунинг 3 метрлардан боши билан йўллаган зарбасини Домингес қайтарди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Бугунги баҳсда 8та сейв қилган Домингес шифокорлар ёрдамига муҳтож

89. Ўзгариш. Эквадор. Нобоа ўрнига Кайседо тушди

87. Лоик Ремининг зарбаси! Домингес бугун энг яхши ўйинчи бўлди!

84. ЗАРБААААААААААА! БЕНЗЕМА! Каримнинг зарбасидан сўнг посбон ўз маҳроатини кўрсатди. Қўшним Карим акага саломлар

83. Огоҳлантиришлар. Эквадор. Эрасо

83. ЗАРББББББББББББББААААААААААА! ЛЬОРИССССССССС! Ибарранинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди

82. Ўзгариш. Эквадор. Арройо ўрнига Арчилер тушди

80. Хавфли вазият! Арройо чап оёғи билан дарвозага ноаниқ зарба берди

79. Ўзгариш. Франция. Гризманн ўрнига Реми тушди

74. Нариги ўйинда Шкаири хет-трикка эришиб ташлабди!

73. ХАВФЛИ ВАЗИИИИИИИИИИИИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Сиссоконинг тўп узатишидан сўнг Погба яқин масофадан боши билан дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!

70. Ушбу тўп франциялик мухлисларга бориб тушди. Улар "бузакка"ни қайтариб беришлари керак (с)

69. Погба! Унинг дарвозага йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кетди

68. АРРОЙО! Унинг белгиланган жарима тўпидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

67. Ўзгариш. Франция. Матюиди ўрнига Жиру тушди

63. Ўзгариш. Эквадор. Монтеро ўрнига Ибарра тушди

62. МАТЮИДИ! Унинг зарбасидан сўнг посбон тўпни қайтарди.

60. Ўзгариш. Франция. Сахо ўрнига Варан майдонга тушди

58. ПОГБАААААААААААААААА! Бенземанинг пасидан сўнг Погба тўпни даровзага йўллади, тўп йўлига Нобоа тўғаноқ бўлди

57. Монтеро чап қанотдан олдинга ўтди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди

54. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯТ! НОБОАААААА! Эннер Валенсиянинг пасидан сўнг Нобоа дарвозага ноаниқ зарба берди!

50. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!!!!!!!!!! Антонио Валенсия! Бош ҳакам узоқ ўйланишлардан сўнг Эквадор сардорига қизил карточка кўрсатди!

49. Антонио Валенсия қанотдан рақиб ҳимоячиси Люка Динни оёғини босиб олди. Шифокорлар ёрдам беришмоқда

47. ГРИЗМАААААААААААН! Ўнг қанотдан Санья томонидан оширилган тўпни Антуан Гризман дарвозага йўллади, тўп дарвозабонга кейин тўсинга тегиб майдонга қайтди!

46. Иккинчи бўлим бошланди

45+2. Дастлабки бўлимда ҳақли равишда ҳисоб очилгани йўқ. Ухлаб қолган ўрис)

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44. Валенсиянинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

43. Бенземааааааа! Мааааааааа! Ўнг оёқда йўлланган зарбадан сўнг тўпни Домингез қайтарди

40.Хавфли вазият! Льорис жамоасини голдан қутқарди!

37. ЗАРБАААААА! Гризманнинг жарима тўпидан узатган пасини Погба боши билан дарвозага йўллади, посбон ўзини кўрсатди!

33. Ундан олдинги вазият Эквадор вакили Нобоа бошидан жароҳат олди ва бошига оппоқ боғич тақиб майдонга тушди

32. Икки хил рангдаги бутсалар кийиб олган Санья рақиб вакили Айови билан тўқнашиб кетди. Унинг оёғи оғриётгани кўринди. Ўйин давом этади ҳаммаси жойида.

30. Нариги баҳсда Швейцария иккинчи голни урди.

27. Хавфли вазияяяят! Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Домингез ўтказиб юборди, унинг ортидаги Бензема тўпга ета олмади

25. Майдонга Вальбуэна тушгани йўқ. Ҳар бир жамоанинг илҳом париси бўлади, Вльбуэна айнан шундай футболчи эди. Ҳозир у йўқлиги туфайли ўйин ҳам, шарҳ ҳам у қадар ёрқин чиқмаяпти

22. Эннер Валенсия! Косьелидан ошиб кетиб дарвозага зарба берди, ноаниқ

20. Ман вазият! Эквадорнинг ҳужуми! Монтеро дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди, аммо Льорис тўпга биринчи бўлиб етиб келди

17. Тан олиш керак баҳс у қадар шиддатли ўтаётгани йўқ.

15. Майдонда Эннер Валенсия ётибди. Унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

14. Сиссоконинг тўхтатмасдган дарвозага йўллаган зарбадан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди

10,. Хавфли вазияяяяяяяяяят! Гризмаааааааааан! Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

7. Мамаду Сахо тирсаги билан рақибнинг юзига зарба берди, ҳакамлар бу вазиятни кўришмади

6. Эквадорлик "гиргиттонлар"


5. Ҳозирча фақат французлар олдинга ўтишмоқда. Эквадор ҳимояланмоқда

2. Франция ўйинни ҳужумкор тарзда бошлади. Чап қанотда ҳаракат қилаётган Лука Диньо анча фаол ҳаракат қилди. Аммо зарба берилгани йўқ.

- Демак учрашув бошланди. Қани кеттик!

- Нариги хонада Шаҳбоз Беғамов Гондурас - Швейцария учрашувини шарҳлаб бормоқда.

- Эквадор ва Франция давлат мадҳиялари янграйди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Барча тунги бедорларга саломлар! Эквадор ва Франция ўртасидаги баҳсни Нарзулла сизлар билан бирга кузатиб боради. 

- Ўйин соат 01:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика