Latest news

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  2 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  18 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор” News

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор”

Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан эксперт фикрини тақдим этади.

БААдаги Осиё Кубогини ОФК эксперти сифатида кузатиб бораётган ҳамюртимиз Ислом Аҳмедовга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.


- Ўзбекистон - Австралия ўйинидан нималар кутяпсиз?
- Бу баҳсдан барча ўзбекистонлик мухлислар каби терма жамоамизнинг ғалабасини кутаяпман!

- Сиз ОФК эксперти сифатида мусобақани кузатиб бормоқдасиз. Австралия терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатдингизми?
- Мен бу жамоанинг гуруҳдаги барча ўйинларини томоша қилдим. Дастлабки икки турда Австралия фақат натижа учун ўйнади. Фақат учинчи турга келиб, ғалаба зарур бўлганида тезликни оширишди ва осонлик билан керакли натижани қўлга киритишди.

- Улар кўпроқ қандай тактика асосида ўйин кўрсатишяпти?
- Жамоа асосан тўпни назорат қилиш орқали ҳужум ташкил этади, таркибда икки нафар индивидуал кучли футболчи бор. Бу 21-рақамдаги қанот ҳужумчиси (Авер Мабиль) ва 9-рақамдаги марказий ҳужумчи (Жейми Макларен). Улар якка ўзлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин. Бундан ташқари 23-рақамдаги футболчи (Томас Рогич) ҳам фойдали ўйнамоқда. Сурия билан баҳсда барча ҳужум айнан у орқали амалга оширилди. Жуда тартибли, яхши ташкил этилган жамоа, ақлли тарзда ҳимоялана олишади, тўп уларда бўлганида нима қилишни яхши билишади.



- Ўзбекистон терма жамоаси ниманинг ҳисобига Австралияни ютиши мумкин?

- Бизнинг жамоада индивидуал кучли футболчилар жуда кўп. Осиё Кубогидаги ҳеч бир жамоада биздаги каби индивидуал кучли ўйинчилар йўқ. Бизда тезда ҳужумга ўтиш яхши чиқмоқда, деярли барча голларимиз тезкор ҳужумлардан сўнг урилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳимоясида муаммолар бор. Шу боис ҳимояга ётиб олиш керак эмас, тўп билан бўлсак тезкор қарши ҳужумга ўтиш имкони бўлса шундай қилиш шарт! Агар тезкор ҳужум ташкил этишнинг имкони бўлмаса, тўпни имкон қадар кўпроқ ўзимизда сақлаб туришимиз керак. Ҳимояда имкон қадар камроқ ўйнашимиз даркор. Рақиб тўп билан бўлганида уни иккинчи зонада қарши олиш керак, тўпни эгаллаб олганимиз заҳоти қарши ҳужумга ўтишимиз керак. Бу ҳозирча бизнинг энг кучли томонимиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди



Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика