Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди" News

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашуви доирасида БАА билан кечган учрашуви кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Дарҳақиқат шу куни терма жамоамиз футболчилари рақибларидан ҳар жабҳада устун келишди. Вазиятлар яратиш, тўпни назорат қилиш, рақиб майдонида ҳужумлар сонини ошириш каби ҳолатларда амирликларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Одатда ғолиблар муҳокама қилинмайди. Ғалаба қозонилган ўйинларда ҳам майда ва кичик хатолар кузатилиши табиий. Футболчиларимизнинг ишончли ҳаракати ва ҳар бир вазиятга совуққонлик билан ёндашишлари элементар хатоларни ёпиб кета олди.

Ҳар бир ўйиндан сўнг эксперт фикрига юзланганимиз каби, бу сафар ҳам анъанамизга содиқ қолишни лозим деб билдик. Галдаги экспертимиз собиқ футболчи, "Пахтакор" таркибида кўплаб голларга муаллифлик қилган ҳозирда "Бунёдкор-2" жамоасида фаолият олиб бораётган Ёрқин Назаров.

"Футболчиларимиз шу куни яхши ўйин кўрсатишди. Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов қўрқмасдан ёшларга ишонч билдирди. Майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар эса кутилган ўйинни намойиш қилишди ва ишончни оқлашди. Уларни менга ёққан жиҳати шу бўлдики, тўп йўқотилгач саросимага тушмасдан ўша ерни ўзида прессинг қилиб хотиржам олиб қўйишмоқда. Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришгани кўриниб турди.

Ўйин жиҳатдан ҳам устунлик бизникилар томонда бўлди. Термамиз аъзолари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди. Шу сабаб бўлса ҳимояда катта муаммолар кўрингани йўқ. Ҳимоячилар тўғри ўйнашди. Арабларга қарши шундай ўйнаш керак деб ўйлайман. Улар техник томондан кучли бўлгани сабабли тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди.

БАА терма жамоаси кучли жамоа, бир қатор савияли футболчиларга эга. Лекин, юқорида айтганимдек тўп назорати фоизи кўпроқ бизнинг томонда бўлгани сабабли амирлик футболчиларда вазиятлар ҳам кам бўлди. БААнинг биз билан ўйиндан олдинги ёки навбатдаги учрашувларини кўринг, улар тўп билан техникага асосланган кучли ўйин кўрсатишади.

Менинг фикримча, Вадим Абрамов Эрон билан ўйинда таркибни номларга ва ўз жамоасида ўйнаган футболчиларга қараб тузди. БААга қарши учрашувда эса кўзга кўринган ва машғулотларда ўзини кўрсатган футболчиларни туширди. Майдонда барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Ўйинни кузатиб Иброҳимҳалил Йўлдошев энг яхши футболчи сифатида кўрсатган бўлардим",- дейди Ёрқин Назаров.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика