Latest news

16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  5 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  3 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Навбаҳор" Виктор Жалиловни мавсум бошида тайинлаши ёки Нўъмон Ҳасановга вақт бериши керак эди News

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Навбаҳор" Виктор Жалиловни мавсум бошида тайинлаши ёки Нўъмон Ҳасановга вақт бериши керак эди

Хабарингиз бор, яқинда "Навбаҳор" жамоасида мураббийлар штабида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди.

Янги мавсумга жамоани тайёрлаган Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинланди. Биринчи турдан кейиноқ мураббийнинг ишдан олиниши кўпчилик қатори бизни ҳам таажжубга солди. Ушбу ҳолатга нима сабаб бўлгани аниқ эмас. Биз эса вазиятга баҳо бериш мақсадида эксперт фикрига юзландик. Бунда ўз вақтида "Навбаҳор", "Нефтчи"даги ўйинлари билан танилган собиқ футболчи Санжар Асқаралиев мазкур жараёнларга ўз муносабатини билдириб ўтди. 


"Биринчи турданоқ мураббий ўзгариши чемпионатимизда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади, бунақаси деярли юз бермайди. Шахсий фикримча, мураббий ўзгаришини мавсум олдидан амалга ошириш ёки Нўъмон Ҳасановга бироз вақт бериш керак эди. 

Виктор Жалиловни олдинда қийин ишлар кутмоқда. Биринчидан, жамоани Виктор Романович шакллантирмаган, футболчиларни у киши танламаган. Шу боис бирданига катта ўзгаришларга қўл ура олмайди. Иккинчидан, мураббий бор футболчилар билан олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришга мажбур. Бу натижа берадими-йўқми буни вақт кўрсатади. Эшитишимга қараганда, сербиялик футболчилар ҳам жамоани тарк этиш арафасида. Ушбу мутахассисдан кўп нарса ўрганиш мумкин. Яна қайтараман, олдиндаги баҳсларда катта ўзгаришлар бўлмайди. 

Виктор Романович биринчи даврани қўл остидаги футболчилар билан ўтказиб, ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўзи истаган ўйинчиларни жалб қилиши мумкин. Мураббийлик постини мавсум аввалида ёки жорий мавсум якунлангач бериш керак эди, деб ўйлайман. 

Кўпчилик катта натижалар, ўша чемпионликни кутаётгани табиий. Тўғри, ҳозирги футбол умуман бошқача. Лекин мураббий шу футболни ичида юрди, четга чиқиб кетгани йўқ. Вақт ўтгани сари барибир жамоада ўзгаришлар қилади", - дейди Санжар Асқаралиев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика