Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

Эксперт фикри: "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев учун ортга ташланган қадам эмас. У оддий жамоага келмади" News

Эксперт фикри: "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев учун ортга ташланган қадам эмас. У оддий жамоага келмади"

Ёзги трансферлар ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаётган "Навбаҳор" яқинда таркибини яна бир футболчи билан кучайтирди.


Эшитдик-да! "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев билан музокара олиб бормоқда


"Легия" билан хайрлашган Жасур Яхшибоев иккинчи даврани Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказадиган бўлди. Томонлар  расман шартнома имзолашди. Сайтимиздаги эксперт фикри рукни орқали бу борада Жасур Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди


- Жасур Яхшибоев ўз вақтида "Пахтакор"да ва ёшлар терма жамоасида қўл остингизда тўп тепган. Унинг имкониятлари ва нималарга қодирлигини жуда яхши биласиз. "Навбаҳор"га ўтганини қандай қабул қилдингиз?

-  "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйган жамоа ҳисобланади. Бундай жамоада тўп тепиш доим қизиқарли. Қолаверса стадиондаги мухлислар учрашувларда ажойиб муҳит яратишади. Жасур Тошкентдан бошқа жамоа тўп тепмаган, демак унинг учун ҳам янги чорлов. Бу каби индивидуал кучли футболчилар кам. Иккинчидан Самвел Бабаян ҳам Жасурни яхши билади. 25 ёшга кирган бўлса, ҳали имкониятларини 100 фоиз тўлиқ очиб бера олгани йўқ. 

- Шахсан мен уни легионер сифатида фаолиятини давом эттиришини Тахмин қилган эдим. Унинг олдида бир қатор хориж клубларидан таклифлар бор эди. "Навбаҳор" ортга ташланган қадам эмасми?

- Менимча, йўқ. Яхшибоев учун фаолиятининг давоми, холос. "Навбаҳор" ўртамиёна оддий жамоа эмас. Агарда пастки ўринлардаги клуб, дейлик "Динамо", "Қўқон-1912"га борганида бошқа гап эди. Бунда юқоридаги фикрингизни билдиришингиз мумкин бўларди. Бу тўғри қарор, деб ўйлайман. Фақатгина мураббийлар ишонч билдириши керак. Беларусь, Польша, Молдовада чемпионликка эришди. Балки энди навбат "Навбаҳор"га келгандир. Бу клубда олдига қўйган мақсади бор. Чемпионлик учун курашмоқда.  


Характер деган нарса ҳаммада бор. Беларусь чемпионатида тўпурарлардан бири бўлди. Унинг характери ёмон бўлганда бундай голларни урмаган, хориж клубларида тўп тепмаган бўларди. Ибрагимовичда яхши характер бор деб ўйлайсизми? Истаган футболчингизда характер бор. Унинг ҳеч кимга зарари тегмайди. Яхшибоевда ҳам шундай. Ҳаётда ҳамма билан ҳам гаплашиб кетмаслиги мумкин. Аммо майдонга чиқиб ўз ишини қилади. Тартиб-интизомга риоя қилади. Ичмайди, чекмайди ёки бошқа йўллардан юрмайди. Билмайман бу нарсани кимлар ўйлаб топган. Омадини берсин, тамом.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика