Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Эҳсони Панчшанбе “Навбаҳор”га ўтганидан сўнг нималар деди? News

Эҳсони Панчшанбе “Навбаҳор”га ўтганидан сўнг нималар деди?

Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибига Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси ярим ҳимоячиси Эҳсони Панчшанбе қўшиб олди.

Ушбу трансфердан сўнг футболчи ўз инстаграм саҳифасида қўйидаги фикрлари билан пост қолдирди.

“Истиқлол” менинг юрагимда доимо қолади. “Истиқлол” дан ҳозирги кунга қадар кетиш менинг фаолиятимда энг катта ва энг оғир қарор бўлди. Мен ҳеч қачон “Истиқлол”дан кетмаган бўлар эдим, лекин чет мамлакатда тўп тепиш ва ўзимга бўлган ишончни янада ошириш менинг орзуим. Орзу сари интилишнинг ҳозир айни вақтидир.

“Истиқлол”га келганимда 17 ёш эдим. Жамоа билан бирга футболчи сифатида улғайдим ва майдонда боримни бердим. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиздан рухланиб имконсиз ишларни ҳам амалга оширишга ҳаракат қилдим. Фаолиятим давомида ёнимда бўлган барчага раҳмат айтаман. Жамоа мураббийларига,жамоадошларимга ва албатта мухлисларга ҳар бир дақиқа учун ташаккур айтаман. Айниқса, менинг орзуимни амалга оширишга ёрдам берган клуб президенти Шохрух Саидзодага алоҳида миннатдорлигимни изҳор қиламан", - деб ёзган Панчшанбе.

Маълумот учун, Эҳсони Панчшанбе 1999 йилда Тожикистонда туғилган. У ўз фаолияти давомида 2016 иккинчи ярмидан бир неча бор Тожикистон чемпиони бўлган. Шунингдек, мамлакат Суперкубоги ва Кубоги соҳиби ҳамда 2017 йилда ОФК Кубоги ярим финаличиси ҳисобланади. 2018 йилда Тожикистоннинг энг яхши ёш футболчиси. Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси. Футболчи “Навбаҳор” билан 2022йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган.


Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика