Latest news

23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  1 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   27 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  40 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  31 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9

Егор Кримец: "Бейжинг Гоан" янги мавсумда Хитой чемпиони бўлмоқчи" News

Егор Кримец: "Бейжинг Гоан" янги мавсумда Хитой чемпиони бўлмоқчи"

Сўнгги йилларда Хитой Суперлигаси жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Бақувват ҳомийлар ёрдамида клубларнинг инфратузилмаси кучайтирилмоқда, кучли легионерлар жалб этилмоқда. Бунинг натижаси халқаро аренада ҳам ўз самараси бермоқда. Оддий мисол тариқасида "Гуанчжоу Эвергранд" клубининг охирги 3 йилда 2 марта Осиё чемпионлар лигасида зафар қучганини келтириш мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Егор Кримец  яқин 2 йилни айнан Хитой Суперлигасида ўтказади. "Шерлар" Кримецни "Бейжинг Гоан" клубига ижарага беришга қарор қилишди. Ҳимоячи 2013 йилда ҳам айнан шу клубда ярим йилга ижара асосида ўйнаганини ўқувчиларимиз яхши эслашса керак. Биз айни пайтда ўз жамоаси билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик. 



- Барчаси ажойиб, жамоа мени жуда илиқ кутиб олишди, - дея гап бошлади Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси. - Чунки 3 йил олдин ҳам бу ерда фаолият олиб борганман. Шу сабабли кўникиш нисбатан осонроқ бўлмоқда. Лекин машғулотлар анчагина қийин, айни пайтда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга қаратилган. Тренажер залида шуғулланаяпмиз ва югуриш машқлари бўлмоқда. Бундан ташқари футболчиларга тактик машғулотлар ҳам сингдириб борилмоқда.

- "Бейжинг Гоан"даги ўзгаришлар ҳақида ва клубнинг бу йилги мақсади ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоа янги мавсумга тайёрланмоқда. Клуб ўз олдига доим энг юксак мақсадларни қўяди. Худди "Пахтакор" каби фақат чемпионликни кўзлайди. Масалан, ўтган йил "Бейжинг Гоан" тўртинчи ўринни банд этди. Бу эса клуб учун жуда ёмон натижа деб қабул қилинди. Шу сабабли испаниялик Грегорио Мансано бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди, аргентиналик Пабло Батталья, хорватиялик Дарко Матич ва швециялик Эртон Фейзуллаху каби легионерларга жавоб берилди. Жамоага италиялик машҳур мураббий Альберто Заккерони бош мураббий этиб тайинланди. Клуб тўртинчи ўринни олгани учун ўзгаришлар катта бўлди. Бу йил мақсадимиз Хитой Суперлигасида чемпион бўлиш. 



- Жамоанинг янги мураббийи Альберто Заккерони ҳақида нима дея оласиз? Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати нимада?
- Бу мураббийни футбол мухлисларига ортиқча таништириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Тажрибали мураббий "Милан" билан Италия чемпиони бўлган, Япония терма жамоасини 2011 йил Осиё чемпионига айлантирган. Япония билан икки марта Жаҳон чемпионатида ишлади. Бироқ тўғриси ҳозирча Заккеронининг услуби ҳақида аниқ бир фикр билдиришим қийин. Сабаби у билан бирга ишлаётганимизга бир неча кун бўлди холос. Мураббийнинг гапларига қараганда "Бейжинг Гоан" мавсумда ҳужумкор ўйин намойиш этади. Буни қанчалик уддалай олишимизни вақт кўрсатади. Бундай мураббий билан бирга ишлаш ҳар доим ҳам насиб этавермайди.

- Сиздан ташқари клубга келган легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
- Клуб бу йил тўрт нафар легионерни ўз сафга қўшиб олди. Мендан ташқари яна уч нафар бразилиялик футболчи "Бейжинг Гоан" шарафини ҳимоя қилади. Ральф  ва Ренато Аугусто Бразилиянинг "Коринтианс" клубидан таклиф этилди. Бу клуб охирги мавсумда Бразилияда чемпионликни қўлга киритди. Ральф таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади, у 5 йил давомида "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилди. Бразилия терма жамоасида ҳам бир нечта ўйинлар ўтказган.

Ренато Аугустога келсак уни кўпчилик Германиянинг "Байер" клубидаги фаолияти орқали яхши таниса керак. 2008-2012 йилларда айнан шу клубда ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи 2 йил давомида "Коринтианс"да фаолият олиб борди. У ҳам Ральф сингари бақувват ва терма жамоада бир неча бор майдонга тушган.

Яна бир легионер эса "Порту"да бир неча йил ўйнаган ярим ҳимоячи Клебер ҳисобланади. У аслида "Бейжинг Гоан"га тегишли, бироқ жароҳат олгани учун "Эшторил" клубига ижарага берилганди.  



- "Бейжинг Гоан" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- Айни пайтда жамоа Куньмин шаҳрида икки ҳафталик йиғинни ўтказмоқда. Бу йиғин якунлангач Пекинга қайтамиз, қисқа танаффусдан сўнг 10 февраль куни Дубайга учиб кетамиз. Янги мавсум бошланишидан олдинги охирги йиғин айнан БААда ташкил этилади. 6 март эса 2016 йилги Хитой Суперлигаси старт олади.

- Оилангизни Хитойга қачон олиб бормоқчисиз?
- Оилам ҳозирча Тошкентда бўлиб турибди. Сабаби айтганимдек ҳозир мавсумолди йиғинлари давом этаяпти ва бир шаҳарда кўп бўлмаяпмиз. Менимча март ойида хотиним ва фарзандимни Хитойга олиб келсам керак. Клуб менга алоҳида квартира ажратган, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- "Пахтакор" клуби ва унинг мухлисларига қандай тилакларингиз бор?
- "Пахтакор" мухлисларига доим раҳмат айтиб келганман. Улар мен учун доим энг яхшилари бўлиб қолишади. Бу йил "Пахтакор" учун жуда қийин бўлишини биламан. Сабаби чемпионликни ҳимоя қилиш уни қўлга киритишдан қийин бўлади. Доим стадионга келиб жамоани қўллаб-қувватлаб туришларига тилакдошман. Сабаби футболчилар мухлислар учун ўйнашади.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика