Latest news

20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  15 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  12 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Эдгар Гесс: “Манчестер Юнайтед”нинг ҳам 28та зарбасидан 4таси аниқ бўлган" News

Эдгар Гесс: “Манчестер Юнайтед”нинг ҳам 28та зарбасидан 4таси аниқ бўлган"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Бугун иккала жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Вазиятлар кўп бўлди. Тепган тўпларимиз рақиб дарвозаси устунига тегди. Бир сўз билан айтганда, қизиқарли ўйин бўлди. Бугун Анвар Бердиев, Предраг Вуйович, Асқар Жадигеров, Темур Васильев каби етакчи футболчиларимиз бизга етишмади. Улар таркибда бўлишганда бошқа ўйин кечарди. Қизиғи, иккинчи давра бошланишига икки кун қолганда уларни ўйнашига рухсат беришмади. Бунга ҳайрон қолиш мумкин. Шунинг учун бу таркиб билан биринчи марта майдонга тушдик. Тиббиёт марказини айтишича, учта футболчимизда соғлиғи билан боғлиқ муаммо бор экан. Албатта, яхши ўйин намойиш этиб мағлубиятга учраш аламли.

- Жамоангиз рақиб дарвозасига 13 бор зарба берган бўлса шулардан биттаси мўлжалга аниқ борди. Буни қандай изоҳлайсиз?
-Буни ёмон дея олмайман. Европанинг гранд клуби “Манчестер Юнайтед”нинг ўйинини кўргандим. Ўшанда “МЮ” футболчилари  дарвозага 28 бор зарба йўллашган бўлса, шундан 4 таси аниқ борди. Бундай ҳолатлар футболда бўлиб туради.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика