Latest news

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  5 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  8 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  3

Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим" News

Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим"

"Бухоро" - "Машъал" (3:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.
"Бундай натижани кутмагандим. Биз бир жамоага айланиб бўлдик деб ўйлагандим. Бунгача "Бунёдкор", "Пахтакор" билан дуранг ўйнагандик. Балки ҳаддан ташқари кучли ҳаяжон бўлгандир", - деб гап бошлади Эдгар Гесс.

"Биз гол уришимиз керак бўлган биринчи вазиятда тўп тўсинга тегди. Кейин Фирдавс Асадов гол ура олмади. Улар эса ўз имкониятларидан фойдалана олишди. Ҳимоядаги кутилмаган хатолар бўлди. Мухлислардан узр сўрайман, бундай натижага улар лойиқ эмаслар. Бироқ учрашув сўнггида 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб туриб 3та гол урдик. Кечроқ бўлса ҳам ўзимизга кела олдик".

"Биринчи бўлимнинг ўзида иккита футболчини алмаштирганимга келсак, қаерда хатолар бўлаётганини кўрдим. Шу боис иккита янги футболчини туширдим. Ўйиндан олдин йигитлар ғалаба қозонсак 5 ёки 6-ўринга чиқамиз деб  ўйлашлари оқибатида кўп ҳаяжонланишди. Шу сабабли ҳам натижа салбий бўлди деб ўйлайман", - дейди Гесс.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика