Latest news

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   2 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир" News

Эдгар Гесс: "9 нафар футболчи билан 11 нафар футболчига қарши ўйнаш оғир"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Эдгар Гесс иштирок этди.
"Бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, уларнинг характеридан хурсандман. Лекин биз учрашувда 11га 11 ўйнашни истагандик. Баҳс бошида қизил карточка ва пенальти... Биз ҳимояланишга мажбур бўлиб қолдик. 9та бўлиб қолиш эса жуда қийин. Натижадан қониқмадим.

Ҳакамлар қизил карточка кўрсатишади, пенальти белгилашади. Бу уларнинг иши. Биз эса ўз ишимизни қилишимиз керак.

Агар ҳимоячилар хато қилишмаса барча ўйин 0:0 ҳисобида тугарди. Футбол хатоларсиз бўлмайди.

Жамоа раҳбарияти бизнинг олдимизга кучли ва рақобатбардош жамоа тузиш вазифасини қўйганди. Бундан ташқари мавсумда 30 очко олишимиз керак. Менимча бунга кучимиз етади.

Биз иккинчи бўлимда икки киши кам бўлиб қолиб ҳам имкониятларга эга бўлдик. Айнан мана шу мени хурсанд қилди.

11 август куни "Пахтакор-79"га 35 йил тўлади. Ўша футболчиларни яхши танир эдим. Афсуски кўпчилиги ёш кетишганди. Ўша йил май ойида мени "Пахтакор"га чақиришганди. Ўшанда агар таклифга рози бўлганимда бу ерда бўлмасмидим. Бу тақдир, бу ҳаёт, - дейди Эдгар Гесс.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика