Latest news

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими? News

ЕЧЛ. Яхшибоев еттинчи бўлди, энди гол урган ўзбекистонлик учинчи футболчи бўла оладими?

Молдованинг “Шериф” жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют ўйинини ўзидан анча номдор бўлган “Шахтёр” (Украина)га қарши ўтказди.

Шунингдек, мазкур клуб сафида Жасурбек Яхшибоев ҳам мусобақадаги биринчи учрашувида майдон тушиб, 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўйинда тирасполликлар Адама Траоре ҳамда Момо Янсаненинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Яхшибоев нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаган еттинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ бундай натижага қуйидаги футболчилар муваффақ бўлган:

1. Максим Шацких ("Динамо К") – 45та ўйин
2. Владимир Маминов ("Локомотив М") – 26
3. Олег Пашинин ("Локомотив М") – 17
4. Жафар Ирисметов ("Спартак") – 4
5-6. Сефер Алибаев ("Таврия") – 2
5-6. Николай Турчиненко ("Таврия") – 2

Чемпионлар Лигасининг финал раундида гол уриш фақатгина икки футболчимизга насиб этган. Булар, Шацких ва Маминов. Макс ҳисобида 11та гол бўлса, Владимирда 2та тўп мавжуд.

Жасурбек Яхшибоев ҳам уларнинг сафига қўшилиш учун яхши имкониятга эга. “Шериф” устози Юрий Вернидуб вакилимизга тўлиқ ишонишини ўз интервюларида айтиб ўтди. Жамоани олдинда “Реал”га қарши ўйин кутмоқда. 2-тур баҳси 29 сентябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ЧЛ 2006/07 йилги мавсум Максим Шацких “қаймоқранглилар”га (2:2) қарши Киевдаги ўйинда дублга эришганди.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика