Latest news

21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  17 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  7 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  234 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  18 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3

ЕЧЛ. Ярим финалда "Ювентус" - "Монако", "Реал" - "Атлетико" жамоалари баҳс олиб боради News

ЕЧЛ. Ярим финалда "Ювентус" - "Монако", "Реал" - "Атлетико" жамоалари баҳс олиб боради

Бугун ЕЧЛ ярим финал баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа жараёнида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, яъни исталган клубга исталган клуб рақиблик қилиши мумкин. Педро Пинто УЕФА матбуот котиби қуръа ташлаш маросимини очиб берди. 


Жараённи шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин...


Хабарингиз бор, ярим финалга "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид", "Ювентус" ва "Монако" клублари йўл олган. Айни дамда Швецарияда бўлиб ўтаётган қуръа ташлаш жараёнида ушбу жамоаларнинг ярим финалгача босиб ўтган йўли ҳақида кичик ролик намойиш этилди. Саҳнага ушбу жамоаларнинг вакиллари таклиф этилмоқда.

"Атлетико Мадрид" вакили: "Биз сўнгги 4 йил ичида 3 маротаба ярим финал йўлланасини қўлга киритдик. Биз бундан мамнунмиз", дейди "Атлетико Мадрид" жамоаси вакили.

Людовик Жюли: "Ярим финалга етиб келишимизнинг ўзи катта натижа. Финалга чиқиш учун бор кучимизни сарфлаймиз", - дейди Людовик Жюли.

Павел Недвед: "Бу сафар ЕЧЛ мусобақасини қўлга киритмоқчимиз", - дейди Павел Недвед

Эмелио Бутрегино: "Биз мана шу босқичга еттинчи маротаба йўл олдик. Бу биз учун жуда ҳам улкан натижа. "Реал Мадрид" ҳар доим ўз олдига улкан натижаларни қўяди", - дейди Эмелио Бутрегино.


Саҳнага Ян Раш таклиф этилди. 


"Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид"

"Монако" - "Ювентус"


Демак, қуръа натижасига кўра ярим финалда юқоридаги жамоалар тўқнаш келишади. Ярим финал баҳсларини "Реал Мадрид" ва "Монако" ўз уйларида ўтказишади. 


Финалда "Монако" - "Ювентус" жуфтлиги ғолиби номинал мезбон номида майдонда ҳаракат қилса "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" жуфтлиги ғолиби расман меҳмон сифатида финалда баҳс олиб боради. 

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика