ЕЧЛ. Жасурбек Яхшибоевдан гол ва "Реал" уйида сенсацион равишда мағлубиятга учради
29 sep 2021 01:55
News
ЕЧЛ. Жасурбек Яхшибоевдан гол ва "Реал" уйида сенсацион равишда мағлубиятга учради
Реал Мадрид – Шериф 1:2 "Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 0:1 – 25 Яхшибоев, 1:1 – 65, Бензема пенальтидан, 1:2 – 89 Тилль.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Родриго, 66), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес (Кроос, 66), Каземиро (Модрич, 66), Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар (Йович, 66), Винисиус Жуниор.
"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 90), Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда (Джульен, 78), Яхшибоев (Бруно, 57).
Огоҳлантиришлар: Арболеда (17), Каземиро (39), Аддо (45), Дуланто (46), Йович (81), Тилль (90).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди..
Кейинги учрашувларда ҳар икки жамоага ва айниқса Жасурбек Яхшибоевга омад тилаб қоламиз!
90+7-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди! Ҳа, азизлар тарихий учрашув якунланди. У нафақат Жасурбек Яхшибоевнинг голи билан ёдда қоладиган бўлди, балки Молдованинг "Шериф" жамоаси Мадридга келиб, "Реал"ни ютиб кетгани билан ҳам футбол тарихидан алоҳида ўрин олади.
90+6-дақиқа. Карим Бенземанинг кучли ва аниқ зарбаси посбон ўз ўрнида.
90+5-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин омад Винисиусдан юз ўгирди...
90+4-дақиқа. Вальверденинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
90+2-дақиқа. "Шериф" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин тўп ҳакамга тегиб кетди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!
89-дақиқа. ГООООООООЛ! "Шериф"дан дахшатли сенсация! Тўп ён чизиқдан ташлаб берилди ва жарима майдончаси ташқарисида турган Себастьян Тилга бориб тушди, у узоқ ўйлаб ўтирмай, кучли ва муҳими аниқ зарба билан Куртуа дарвозасини ишғол қилди.
Жавоб ҳужумида Родригонинг узатмасидан кейин Йович жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди, лекин зарба кучсиз чиқди.
88-дақиқа. "Шериф" чамаси иккинчи бўлимда биринчи марта рақиб жарима майдончасигача етиб келганди, аммо узатилган тўпга меҳмонларнинг бирорта футболчиси ета олмади.
85-дақиқа. "Шериф" ҳимояси ҳамон сабр билан рақиб ҳужумларига қарши турибди.
82-дақиқа. Камавинга, Бензема ва Винисиус ҳужумни ривожлантиришди. Бу сафар якуний зарбани Родриго берди, аммо натижа ўша-ўша...
81-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Йович рақибни қўлидан тортиб, тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
76-дақиқа. Атанасиадис бу сафар Милитаонинг аниқ зарбасини қайтаришга эришди, кейин эса Винисиуснинг тўп ошириши ўхшамади.
Тўп юзига тегиб майдонни тарк этган дарвозабон ёрдамга мухтож бўлиб ётибди.
75-дақиқа. Модрич ва Бензема бир неча бор тўпни бир-бирларига ошириб, ҳимоячиларни доғда қолдиришди, охирги зарбани Лука амалга оширди, бироқ дарвозабон яна жамоасини муқаррар голдан қутқарди.
74-дақиқа. Родриго ўнг қанотда рақибини алдай олмади.
Ҳакам ишонч ҳосил қилиш мақсадида "VAR"нинг ёрдамини кутди, "хонадагилар" ҳам дастлабки қарорни тасдиқлашди.
72-дақиқа. ГОООООЛ! Аммо, лекин, бироқ... Ўйиндан ташқари ҳолат. "Шериф" яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди.
69-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳимоячилар охирги зарбани беришга имкон қолдиришмади.
66-дақиқа. Ўзгаришлар! Азар, Мигель Гутьеррес ҳамда Начо ўрнига Йович, Кроос ва Родриго тушди.
64-дақиқа. Тўп олдида Карим Бензема. Жиддий нигоҳ, кучли зарба ва ГОООООЛ! Ҳисоб тенглашди.
63-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам такрорий лавҳани кўрганидан кейин ўн бир метрлик жарима зарбаси белгиламоқда.
Карло Анчелотти ҳам бу сафар жим тура олмади.
62-дақиқа. Яна Винисиус, яна у жарима майдончасида йиқилди ва яна тўхталиш.
Йўқ, ҳакамлар ўйин қоидаси бузилмаганди деб ҳисоблашди.
60-дақиқа. Винисиус жарима майдонига кириб, йиқилди, ўйин тўхтаб турибди. "VAR" қарорини кутамиз.
Таъкидлаб ўтамиз, "Championat.asia" маълумотларига кўра, Жасурбек Яхшибоевни ҳамон эски жароҳатлари безовта қилаётган. Айнан улар сабаб футболчи "Легия"да ўйин амалиётига эга бўлолмаганди.
Жасурбек майдондан чиқиб кетаётган лаҳзада ҳар ҳолда "Шериф" "Реал"ни ютаётганди, бу факт!
57-дақиқа. Ўзгариш! Жасурбек Яхшибоев алиштирилмоқда. Унинг ўрнига ўйинга Бруно Соуза тушди.
54-дақиқа. Мезбонларнинг босими дақиқа сари кучайиб бормоқда. Аммо Вернидуб шогирдлари ҳам имкониятларини тўғри баҳолаб ҳаракат қила олишмоқда.
"Реал" шу қадар шошяптики, тенгидан икки футболчи тўпни "аут"дан ташлаб беряпти...
51-дақиқа. Эххх! Яхшибоев тўпни ўзига бўйсундира олганидами... Ҳамюртимиз иккинчи голни уриши ҳеч гап эмасди.
50-дақиқа. Яна Винни қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо у узатган тўп Бенземага етиб бормади.
47-дақиқа. Винисиус қанотида фаол. Ҳозир у узатган тўпга Карим Бензема ета олмади, акс ҳолда жарима майдончаси марказидан зарба йўллаши мумкин эди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бош ҳакам ўйиннинг биринчи бўлимига умуман вақт қўшиб ўтирмади. Биринчи бўлимдан кейин "Шериф" Мадридда "Реал"дан устун келмоқда ва ягона гол Жасурбек Яхшибоев ҳисобига ёзилган. Бироз дам оламиз ва янада қизиқарли иккинчи бўлимни томоша қиламиз.
45-дақиқа. Огоҳлантириш! Вальвердени қучоқлаб олгани учун Эдмунд Аддога сариқ карточка кўрсатилди.
43-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
41-дақиқа. "Реал" учун у қадар бўлмаётган бўлсада, биринчи бўлимда Азар жуда фаол ҳаракат қилаётганини таъкидлаш лозим.
39-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро "подкат"да тўпни рақибидан олиб қўйган ва меҳмонларнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолганди. Бош ҳакам қоида бузилди деб топди.
37-дақиқа. Қанақасига? Деб савол бераётгандир ҳозир "Реал" мухлислари. Бу мавсум Каримнинг бу каби зарбасидан кейин тўп аниқ дарвоза тўридан жой олаётганди.
36-дақиқа. Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар, жуда қулай имкониятлар ҳам бўлмоқда, бироқ тўп ҳозирча Атанасиадис дарвозасига боришни истамаяпти.
35-дақиқа. Эден Азар тўпга тегмай, шеригга голли вазият яратиб берганди, аммо Винни нишонда бироз адашди.
34-дақиқа. Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.
32-дақиқа. УХХХ! Жасурбек дубль расмийлаштиришига сантиметрлар етмади. Тибо ҳам томошабин ролида қолиб кетганди.
31-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Мигель Гутьеррес зарба билан якунлади, ноаниқ.
28-дақиқа. Тўп оширишдаги хато сабаб "Реал" ҳужуми узилиб қолди.
Ана шунақа азизлар, ўтган дақиқалар давомида деярли ҳужум уюштирмаган меҳмонлар, биринчи зарбдаёқ ҳисобни очишди. Ҳамюртимизнинг боши билан йўллаган тўпини Куртуа ҳам қайтаролмади. Қайтаролмайдиямда...
25-дақиқа. ГООООООООООООООООЛ! ЖАСУРБЕК ЯХШИБОЕВ "Сантьяго Бернабеу"да гол урди!
24-дақиқа. Жавоб ҳужумида
23-дақиқа. "Шериф" ўнг қанот футболчиси олдинга ўтди ва тўпга ҳам етганди, лекин Мигель Гутьерресга тўқнашиб реклама шитига бориб урилганига қарамай, ҳакамлар қоида бузилмади деб топишди.
22-дақиқа. Меҳмонлар ўзларига кела бошлаётгандек.
20-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди! Учрашувдаги биринчи оффсайд.
19-дақиқа. "Реал" босимни давом эттирмоқда.
Карим Бенземаааа! Французнинг зарбасидан кейин деярли тўп дарвоза тўққизлигига кетаётганди, Атанасиадис жамоасини қутқарди.
16-дақиқа. Эден Азар жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида йиқитилди. Жарима зарбаси белгиланди.
14-дақиқа. Алаба тўпни ортига ўтқизиб юбордику, лекин Жасурни қўйиб юбормади.
12-дақиқа. Эден Азар жарима майдончасига кираверишда тўпни олдириб қўйди, лекин эътиборли жиҳати у йиқилиб тушмади ва курашни давом эттириб, рақибни майдонга қулатди. Бельгиялик футболчи ўзига ўхшамаяпти.
10-дақиқа. Назаримизда, "Шериф" илк бор чинакамига ҳужумга ўтди, аммо чап қанотдан узатилган тўпни Куртуа жуда осонлик билан эгаллаб олди.
7-дақиқа. Ўнг қанотдан Начонинг фаоллиги сабаб хавфли вазият юзага келди, лекин Винисиус зарбани пайсалга солиб юборди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
Зарбани Давид Алаба амалга оширди ва сал қолса, тўп ҳеч кимга тегмай, дарвоза тўрига бориб тушиши мумкин эди.
5-дақиқа. Яна Эдуардонинг оёғига тепишди ва стандарт вазият.
3-дақиқа. Марказда Камавингага нисбатан қоида бузилди.
Мезбонлар илк дақиқалардан устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Бугун нафақат Жасурбек Яхшибоев балки Мигель Гутьеррес ҳам ЕЧЛда дебют ўйинини ўтказади. Шунингдек, Камавинга "Реал" сафида илк бор ушбу мусобақада майдонга тушди.
Футболчилар майдонга тушишга тайёр.
Стадионга тўпланган мухлислар "Қироллик клуби" мадҳиясини жонли ижро этиб беришди.
Real Madrid Karim Benzema - 65' |
Champions League Grp. D . Round 2 29/09/2021, 01:00 2
:
1
Finished
|
FC Sheriff Jasur Yakhshiboev - 25', Sebastien Thill - 90' |
Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 24522 spectators
Referee: Lawrence Visser
Comments