ЕЧЛ. Бенземанинг дубли "Реал"га 3 очко келтирди ва гуруҳ етакчисига айлантирди
04 nov 2021 00:35
News
ЕЧЛ. Бенземанинг дубли "Реал"га 3 очко келтирди ва гуруҳ етакчисига айлантирди
"Реал Мадрид" – "Шахтёр" 2:1
Голлар: 1:0 – 14 Бензема, 1:1 – 39 Фернандо Педро, 2:1 – 61 Бензема.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Начо, 66), Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема (Йович, 79), Винисиус Жуниор.
"Шахтёр" – Трубин, Додо, Марлон, Матвиенко, Исмаили, Степаненко (Судаков, 80), Алан Патрик (Маркос Антонио, 79), Майкон, Мудрик (Соломон, 71), Тете (Марлос, 79), Фернандо Педро (Дентиньо, 86).
Огоҳлантиришлар: Менди (39), Каземиро (63), Дентиньо (90).
Real Madrid Karim Benzema - 14', Karim Benzema - 61' Champions League Grp. D . Round 4 03/11/2021, 22:45
Shakhtar Donetsk Fernando - 39' Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 38105 spectators Referee: Benoit Bastien
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Дентиньо сариқ карточка ишлаб олди.
90+3-дақиқа. "Шахтёр"нинг ҳужуми охирига етмай қолди. Кейин ҳимоядан чиқишда Лука Йовичга нисбатан фол ишлатилди.
90+2-дақиқа. Винисиус гол уришни жуда хоҳламоқда. Ҳозир ҳам у зарба учун қулай вазият излади, аммо ҳимоячилар икки киши бўлиб уни тўпсиз қолдиришди.
90+1-дақиқа. Судаков кутилмаганда кучли зарба берди, Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди, кейин Менди уни майдон ташқарисига тепиб юборди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Тони Кроос зарба йўллашга қарор қилди, лекин тўп тўғри дарвозабонга борди.
88-дақиқа. Энди Лука Йовични йиқитишди. Тўпни тез ўйинга киритиб, ҳужумга ўтмоқчи бўлган "Реал" тўпни олдирди.
87-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Дентиньо тўп учун курашда Милитаога нисбатан қўполлик ишлатди.
86-дақиқа. Ўзгариш! Гол муаллифи Фернандо ўрнига Дентиньо тушди.
84-дақиқа. Лука Модричнинг бурчакдан узатган тўпини Милитао бош билан дарвозага йўллади, Трубин ўз ўрнида.
82-дақиқа. "Шахтёр"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди, лекин бош билан амалга оширилган охирги зарба кўнгилдагидек чиқмади.
80-дақиқа. Ўзгаришлар! Алан Патрик, Тете ва Тарас Степаненко ўрнига Маркос Антонио, Марлос ҳамда Георгий Судаков майдонга тушди.
79-дақиқа. Ўзгариш! Карим Бензема ўрнига Лука Йович майдонга туширилди.
79-дақиқа. Карим Бензема тўпни қабул қилиб, ўзига бироз тўғрилаб, дарвоза томон ўгирилди ва зарба берди - ноаниқ.
77-дақиқа. Модрич яна зарба йўллаб кўрди, бу сафар тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди, бурчак зарбаси.
Степаненко омадини синаб кўрди, лекин Тараснинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
75-дақиқа. Узатмаси ўтмагач, дарҳол тўп учун курашга киришган Винисиус қоидани бузди деб топилди. Додо жабрланувчи ролида.
74-дақиқа. "Реал" позицион ҳужумда.
72-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумда Винисиусда имконият бўлди, лекин бразилиялик зарбани чўзиб юборгани учун ҳимоячи зарба кучини йўқотишини таъминлай олди.
71-дақиқа. Ўзгариш! Михаил Мудрик ўрнига Монор Соломон ўйинга қўшилди.
70-дақиқа. "Шахтёр"нинг ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Додонинг дарвоза чизиғига параллель йўналишда оширган тўпини тўғрилаб юборадиган футболчи топилмади.
67-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.
66-дақиқа. Ўзгариш! Карвахаль ўрнига Начо ўйинга қўшилди.
63-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро марказга яқин ҳудудда Додога нисбатан қўпол ўйнади.
Винисиус тўпни эгаллаб, Каземиро билан "девор" услубида ўйнади ва Каримни кўрди, Бензема қулай вазиятдан ишончли тарзда фойдаланди.
61-дақиқа. ГОООООООЛ! Ажойиб комбинацияни Бензема аниқ зарба билан якунлаб, жамоасини олдинга олиб чиқмоқда.
Карло Анчелотти шогирдлари ҳали вақт кўп, голимизни барибир урамиз, дегандек ҳаракат қилишмоқда.
58-дақиқа. "Шахтёр" футболчиси тўпни ошириб, бутсаси ипини боғлаб олиб, яна тўпни қабул қилди. Сўнгги дақиқаларни изоҳлаш учун идеал вазият, назаримизда.
57-дақиқа. Энди "Шахтёр" футболчилари фаоллашди. Мезбонлар эса рақибни чалғитиб, қарши ҳужумга пайт пойлаётгандек.
55-дақиқа. Огоҳлантириш! Аввалги вазиятдан норозилигини ҳамон кўрсатишга уринаётгани учун Роберто Де Зербига сариқ.
53-дақиқа. Хавфли вазият! "Шахтёр" футболчиси жарима майдончаси ичидан зарба берганди, тўп йўлига Менди тўғаноқ бўлди. Кейин Бенуа Бастьен қоида бузилди деб ҳисоблади. Меҳмонлар футболчилари ҳам, бош мураббийи ҳам ҳакамнинг қароридан норози.
52-дақиқа. Винисиус қанотидан жарима майдонига кириб бориб, узатмани амалга оширди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
50-дақиқа. Дурангга рози бўлмаган "Реал" иккинчи таймни фаолроқ бошлади. Тўп деярли рақибга берилмаяпти.
48-дақиқа. "Реал" ҳужумга ўтди, аммо ҳар икки сафар Васкеснинг узатмаси рақибларга насиб қилди.
47-дақиқа. Тарас Степаненко рақиб қарши ҳужумга қочиб кетмаслиги учун Лукас Васкесга нисбатан қўполлик ишлатди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, тўп майдонни тарк этгач бош ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди. У биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди.
45-дақиқа. Хавфли вазият! Бенземанинг тўп оширишдаги хатосидан кейин яна Фернандо қулай имкониятга эга бўлди, бу сафар Куртуа жамоасини қутқарди.
43-дақиқа. Милитаога нисбатан фол. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
42-дақиқа. "Реал" жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп олдида Алаб ва Бензема. Французнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
39-дақиқа. ГОООООООЛ! Фернандо мувозанатни тиклади! Бу вазиятда Патрикнинг узатмасини алоҳида таъкидлаш лозим. Алаба қанчалар ҳаракат қилмасин, тўпни қайтара олмади.
39-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақибни қучоқлаб олгани учун Менди огоҳлантирилди.
36-дақиқа. Карвахаль шерикларини ноқулай вазиятда қолдирмаслик учун тортинмай тўпни ортга, Куртуага оширди.
35-дақиқа. Тони Кроос тўп ўрнига Тетенинг оёғига зарба бериб юборди, лекин дарҳол узр сўрагани учун бош ҳакам уни кечирди ва сариқ кўрсатмади.
34-дақиқа. Карим Бензема ҳақиқий ҳужумчиларга хос тарзда, зарба йўллади, бироқ тўп дарвозадан анча юқорироқдан ўтиб кетди.
32-дақиқа. Хавфли вазият! "Шахтёр" футболчилари кутилмаганда марказдан жарима майдончасига ёриб кириб кетишди, аммо Фернандо ўта қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади. Милитаонинг кўзлари катта-катта бўлиб кетгани, вазият нақадар жиддийлигини билдиради.
31-дақиқа. "Реал" яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо Бензема билан Васкес бир-бирларини тушунишмади.
29-дақиқа. "Шахтёр" тўпни назорат қилмоқда.
27-дақиқа. Меҳмонлар "Реал" ҳимоясига босим уюштиришга уринишмоқда.
26-дақиқа. "Шахтёр"нинг ҳужумини Милитао узиб қўйди.
24-дақиқа. Михаил Мудрик жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади, лекин тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди.
Дарвоқе, Бенземанинг голи "Реал Мадрид" учну ЕЧЛдаги юбилей - 1000-гол бўлиб тарихга кирди.
20-дақиқа. Тўпни рақибдан олиб, Каземирога узатган Милитао охиригача ҳужумга борди, аммо рақибнинг охирги ҳимоячиси ҳам шунчаки қараб тургани йўқ. Бироқ бу вазиятда Эдер қанотдан қўрқмай олдинга кетаверганию, буни кўрган Каземиро тўпни унга етказишга уринганини таъкидлаш лозим.
18-дақиқа. "Шахтёр" ҳужумга ҳужум билан жавоб беришга уринди, ўнгдан кучли зарб билан жарима майдончаси томон йўлланган тўпни Тибо ушлаб олди.
17-дақиқа. Хавфли вазият! Лукас Васкеснинг фаоллиги ва аниқ узатмасидан кейин Лука Модрич зарба берди, Трубин оёқлари билан тўпни қайтаришни уддалади.
16-дақиқа. Яна Винисиус қанотидан олдинга ўтишга, хавфли вазият яратишга уриниб кўрди. Бу сафар рақиб бунга йўл қўймади.
14-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни очмоқда. Виннидан ассист. Прессинг иш берганини таъкидлаш лозим, охирида эса Бензема адашиши мумкин эмасди.
10-дақиқа. Ҳар икки дарвоза олдида хавфли вазият юзага келди, меҳмонлар вакилининг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, барчани ортда қолдирган Винисиус зарба беришга улгурмади.
Каземиро қоидани бузган деб топилди.
9-дақиқа. "Реал" ўнгдан олдинга ўтишга уриниб кўрди.
8-дақиқа. Фернандо тўп учун курашда Лукас Васкесга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
7-дақиқа. Алаба тўпни ололмагач, Патрикка нисбатан қоидани бузди.
6-дақиқа. Винисиус қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, яна бурчак зарбаси.
5-дақиқа. "Реал" ўйиндаги илк бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
5-дақиқа. Хавфли вазият! Лука Модрич ва Лукас Васкес тўпни бир-бирига узатди ва хорватиялик қулай нуқтага чиқиб, зарба берди, дарвозабон ўзини кўрсатди.
4-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда ва рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излаш билан оввора.
2-дақиқа. "Шахтёр" дарвозаси олдида илк хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! P.S: Ўтган сафар ушбу жамоалар тўқнашувида 5 та гол урилганди.
Карим Бензема ва Тарас Степаненко бош ҳакам билан ўйинни ким бошлаши, ким қайси томонда ўйинни бошлашини аниқлаб олишди. Кейин эсдалик учун сурат.
Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди ва саф тортишди. Энди ЕЧЛ мадҳияси янгради.
Мухлислар ўйин бошланишини интиқлик билан кутишмоқда.
Стадион узра "Реал Мадрид" мадҳияси янграмоқда.
"Реал Мадрид" — "Шахтёр"
Comments