ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Боруссия"га мастер-класс ўтиб берди ва гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди
10 dec 2020 02:55
News
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Боруссия"га мастер-класс ўтиб берди ва гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди
"Реал Мадрид" – "Боруссия М" 2:0
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 2:0 – 31 Бензема.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 74), Модрич, Родриго (Аррибас, 74), Бензема.
"Боруссия М" – Зоммер, Эльведи, Лайнер, Гинтер, Вендт (Лазаро, 46), Нойхаус, Крамер (Бенеш, 85), Штиндль (Вольф, 85), Эмболо (Закария, 46), Плеа, Тюрам (Херрманн, 85).
Огоҳлантириш: Закария (88).
Real Madrid Karim Benzema - 9', Karim Benzema - 32' |
Champions League Grp. B . Round 6 10/12/2020, 01:00 0
:
2
Finished
|
Borussia Moenchengladbach |
Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators
Referee: Bjorn Kuipers
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва буткул устунликка эришган "Реал Мадрид" гуруҳ босқчини биринчи ўринда якунламоқда.
90+1-дақиқа. Қанотда Менди олдириб қўйган тўпни Кроос жамоасига дарҳол қайтариб берди.
Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Хавфли вазият. Айнан шу каби комбинацияни мадридликлар жуда яхши машқ қилишгани сезилиб турибди. Иккита гол урилганидек, яна ўнг қанотдан ривожланган ҳужум жарима майдони ичига кўчирилмоқда ва у ерда Карим Бензема ҳаводаги курашда устунликка эришмоқда.
88-дақиқа. Денис Закариа ҳаводаги курашда Тони Кроосга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
85-дақиқа. Ўзгариш. Меҳмонлар таркибида бир йўла уч нафар футболчи алмаштирилмоқда. Крамер, Штиндль, Маркус Тюрам ўрнига Ханси Волф, Патрик Херман ва Ласло Бенеш майдонга тушди.
81-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.
78-дақиқа. Лукас Васкес ўзи бошлаб берган тезкор ҳужумни ўзи зарба билан якунлади. Кулчи зарбадан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
76-дақиқа. Тони Кроос навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширади. Стандарт вазиятда ҳужумга келган Варан бош билан зарба берди, лекин ноаниқ.
74-дақиқа. "Реал" таркибида ўзгариш. Родриго ўрнига 19 ёшли Серхио Аррибас ўйинга қўшилди. Винисиус эса ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.
73-дақиқа. АЖОЙИБ ВАЗИЯТ! "Реал" футболчилари кетма-кет кучли зарбалар йўллашди, аммо ҳар сафар тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтишни истамай, қайтаверди. Шу ўринда Серхио Рамоснинг бош билан берган зарбасидан кейин Зоммер ажойиб сейв ижро этгани ва ҳисоб ўзгаришига йўл қўймаганини таъкидлаш лозим.
71-дақиқа. "Боруссия" яхши комбинация уюштираётгандилар, лекин охирги тўп узатиши кўнгилдагидек чиқмади.
69-дақиқа. "Қироллик клуби" футболчилари ижросида навбатдаги ҳужум, навбатдаги қулай вазият ва Родригонинг зарбаси... Лекин тўп йўналишига бироз аниқлик етишмади.
67-дақиқа. Винисиус Жуниор негадир зарба йўллаш учун қулай нуқтада бўлсада, тўпни шерикларига етказишга ҳаракат қилди. Оқибатда, имконият қўлдан чиқарилди.
65-дақиқа. Алессане Плеа кучли зарба йўллади, лекин ноаниқ.
64-дақиқа. Ферлан Менди Лайнерни қўпол ҳаракат билан кутиб олди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.
63-дақиқа. Тони Крооснинг кучли ва муҳими аниқ зарбасидан кейин Ян Зоммер ажойиб сейв ижро этди.
Италиядаги ўйинда ҳамон 0:0.
60-дақиқа. "Реал" футболчиларининг кетма-кет зарбаларидан кейин тўп ҳимоячиларга тегди, сўнгра Бензема техник хатога йўл қўйди ва тўп йўқотилди.
59-дақиқа. Винисиус ортга қайтиб, тўпни рақиб оёлари остидан тепиб юборди.
58-дақиқа. Серхио Рамос орасида меҳмонлар устози билан суҳбатлашишга ҳам улгурмоқда.
Хавфли вазият, Плеа қулай вазиятга чиқди ва зарба йўллади, биринчи уриниш йўлига Рамос тўғаноқ бўлди, иккинчисидан кейин тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди. Аммо вазият якунига етгач, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини маълум қилди.
57-дақиқа. "Боруссия" футболчилари босим уюштиришга уринишмоқда.
55-дақиқа. Маркус Тюрам Валентин Лазаронинг тезлигига ўта юқори баҳо бериб юборди, натижада тўп майдонни тарк этди.
54-дақиқа. Тони Кроос ўрта масофадан зарба йўллаб кўрди, лекин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.
53-дақиқа. "Боруссия"нинг хавфли ҳужумини Каземиро тўхтатди, таянч зонаси вакили тўпни эгаллаб олгач, рақиб уни ортидан туртиб йиқитди.
48-дақиқа. Иккинчи голда бўлгани каби Родриго қанотдан узатмани амалга оширди, Бензема бош билан зарба йўллади, лекин бу сафар Зоммер ўз ўрнида.
47-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал" тўпни кўпроқ назорат қилмоқда ва рақиб учун кутилмаганда тезликни оширмоқда.
Оскар Вендт ва Брель Эмболо танаффусдан қайтишмади.
Меҳмонлар таркибида ўйинчи алмаштирилди. Валентин Лазаро ва Денис Закариа ўйинга қўшилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлимда "Реал Мадрид" яхшироқ ўйин намойиш қилди ва ҳозирча 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Италиядаги ўйинда ҳозирча ҳисоб очилмаган "Интер" - "Шахтёр" 0:0.
Қўшиб берилган вақтда ўйин асосан майдон марказида ўтди ва ҳакам ҳуштагини чалиб жамоаларни танаффусга таклиф этди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1-дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Жарима зарбасидан тўп "Реал" жарима майдончасига етказиб берилди, Каземиро уни қайтарди, қўшимчасига ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани ҳақида хабар берди.
43-дақиқа. ГОООООЛ! Узоқ қамалдан кейин "Боруссия" яна тўп ўтказиб юборди, лекин ҳакам аввалроқ ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди. Такрорий лавҳада кўриндики чиндан тўп Модричга келиб тушгунга қадар офсайд бўлган экан.
42-дақиқа. Чап қанотдан ҳужумга қўшилган Ферлан Мендини фақат қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолишди. Жаримадан узатилган тўпга яна Бензема зарба беришга уринди, сал қолса буниси ҳам кириб кетарди. Бурчак зарбаси.
40-дақиқа. "Мадрид" футболчилари бутун майдон бўйлаб тўпни бир-бирларига ошириб, машғулотдагидек эркин ҳаракат қилишмоқда ва шунчаки гол эмас, чиройлироқ гол уриш имконини излаётгандек таассурот уйғотмоқда.
38-дақиқа. Марказда тўпни олиб қўйган Флориан Нойхаус олдинга интилди ва хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар вакили имкониятдан унумли фойдалана олмади.
37-дақиқа. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Маркус Тюрам боши билан зарба беришни уддалади, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
"Қироллик клуби" ўта ишончли ўйин кўрсатмоқда ва зарур паллаларда тезликни ошириб, гол уриб кетмоқда.
Ҳозир "Боруссия" кеча тунда "Лейпциг" билан ўйинда "мазаси қочган" "Манчестер Юнайтед"нинг ҳолатига тушиб қолгандек.
32-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Яна Бензема - 2:0! Бу сафар Родриго қанотда кутилмаганда рақибини чалғитди ва тўпни Каримга қулай тарзда етказиб берди, уёғига биринчи голни кўргандек бўлдик.
30-дақиқа. Винисиус чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
28-дақиқа. Ўйин бироз тинчлангандек. "Реал" ҳамон тўпни рақибга имкон қадар бермасликка уринмоқда ва буни ҳозирча яхши уддаламоқда.
26-дақиқа. Кроос тўпни ўзидан бироз қочириб юборгандек туюлганди, аммо Ларс Штиндль қанчалар ҳаракат қилмасин, тўпга ета олмади ва Тонининг оёғига зарба берди.
24-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳужумда Лукас Васкес ва Бензема керагидан ортиқ хотиржам ҳаракат қилиб, тўпни рақибга совға қилишгач, германияликлар тезкор қарши ҳужум уюуштиришди ва Алессане Плеа бирга-бир вазиятда дарвозани аниқ нишонга ола билмади.
22-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум ўнгдан чап қанотга кўчди ва Карим Бензема жарима майдончасига кириб улгурмай зарба йўллади, аммо ҳимоячи тегиб тўп майдонни тарк этди.
19-дақиқа. Ҳисобни очиб олган мадридликлар ишончли ҳаракат қилиб, рақибнинг ҳимоядан чиқишидаёқ вариантлар қолдирмаяпти. Натижада, Зоммер тўпни кимга оширишни билмай бироз ўйланиб қолди.
17-дақиқа. 17-дақиқада 17-рақамли футболчилар тўқнашуви содир бўлди ва унда германияликлар вакили Вендтнинг қўли баланд келди.
16-дақиқа. Марказга яқин жойда Маркус Тюрам тўп учун курашда Лука Модричга нисбатан қўпол ўйнаб юборди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.
14-дақиқа. "Боруссия" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Тўпга чиққан Куртуа иккинчи уринишда уни ушлаб олди ва тезкор ҳужумни бошлаб берди.
13-дақиқа. Каземиро майдонда ётибди. Зидан ўта муҳим футболчисидан айрилишни истамаслиги табиий.
11-дақиқа. Маркус Тюрам қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Бироқ ҳимоячилар унга имкон қадар ҳалақит қилиб улгуришди ва у қадар кучли бўлмаган зарбадан кейин Тибо тўпни қайтариб юборди.
9-дақиқа. ГООООООООООЛ! Карим Бензема тезкор гол урмоқда! Лукас Васкеснинг ажойиб узатмасидан кейин франциялик футболчи боши билан тўпни дарвозага михлаб қўйди!
8-дақиқа. Куртуа жарима майдончасида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо Ферлан Мендининг фаоллиги сабаб Штиндль зарба беришга имкон топа олмади.
7-дақиқа. Каземиро кутилмаганда сирпаниб йиқилиб тушди, меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришлари мумкин эди, аммо ҳимояга ёрдамга келган Винисиус қоидани бузиб бўлсада, ҳужумни тўхтатди.
6-дақиқа. Рафаэль Варан ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Лукас Васкесни кўрдию, лекин тўпни аниқ етказиб бера олмади.
5-дақиқа. Зинедин Зидан шогирдлари бугунги ўйинда ким мезболигини кўрсатиб қўйишга уринаётгандек. Мадридликлар тўп назоратини қўлга олишга уринаяпти.
3-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум Лука Модричнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатмаси билан якунланди, лекин хорватияликнинг оширган тўпига шериклари ета олишмади.
2-дақиқа. Ўз навбатида мезбонларнинг биринчи уриниши ҳам ноаниқ тўп узатиши сабаб якунига етмай қолди.
1-дақиқа. "Боруссия"нинг дастлабки уриниши самарасиз якунланди. Васкес тўп учун интилган Маркус Тюрамга йўл бермади.
Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди! Демак, кетдик.
Ҳар икки жамоа футболчилари "Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи майдонига тушиб келишди ва мусобақа мадҳияси янграмоқда.
Ҳозиргина 6-турнинг яна икки беллашуви якунига етди. Натижада "Ливерпуль"га меҳмонда "Аякс"ни мағлуб этган "Аталанта" шерик бўладиган бўлди.
Бугун бизни аввалгиларидан қолишмайдиган шоу кутиб турибди. Мадридда "Реал" Германиянинг "Боруссия"сини қабул қилса, "Интер" ўз майдонида Украина вакили "Шахтёр"га қарши баҳс олиб боради.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Реал Мадрид" – "Боруссия М"
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор, Модрич, Родриго, Бензема.
"Боруссия М" – Зоммер, Эльведи, Лайнер, Гинтер, Вендт, Нойхаус, Крамер, Штиндль, Эмболо, Плеа, Тюрам.
Real Madrid Karim Benzema - 9', Karim Benzema - 32' |
Champions League Grp. B . Round 6 10/12/2020, 01:00 0
:
2
Finished
|
Borussia Moenchengladbach |
Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators
Referee: Bjorn Kuipers
Comments