ЕЧЛ. "Реал"– "Аталанта", "Челси" – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар учун превью
16 mar 2021 19:14
News
ЕЧЛ. "Реал"– "Аталанта", "Челси" – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар учун превью
“Реал Мадрид” – “Aталанта” (17.03 01:00)
17 март оқшомида бизни қизиқарли ўтиши кафолатланган учрашувлар кутиб турганига шубҳа йўқ. Мана шундай баҳслардан бири Мадридда бўлиб ўтади. “Қаймоқранглилар” Бергамодан 1-0 ҳисобидаги зафар билан қайтган бўлсалар-да, Зидан шогирдлари яхшигина тер тўкканди. Жавоб ўйини ҳам қизғин ўтишини тахмин қила оламиз. Биринчидан, “Aталанта” ўз уйида бир киши кам бўлган ҳолатда ҳаракатланди, яъни 17 дақиқада Ремо Фройлер, Ферлан Мендига ишлатган қўполиги учун унга ҳакам томонидан қизил картчкага кўрсатилди. Aгар шу вазият рўй бермаганда, Гасперини жамоаси мутлақо бошқача футбол намойиш қилиши ҳам мумкин эди. Бунинг устига “қироллик клуби” ҳозирги даврда жуда жозибадор кўринаётгани йўқ. Кескинлик ва шиддат етишмаяпти. Олдинлари улар бундай футбол ўйнашмасди, ҳаттоки гол ўтказиб юборишган пайтларида ҳам Мадрид кутилмаганда вазиятни ғалаба томонга буриб юбора олишига ишонардик, чунки ютқазаётган лаҳзаларда доимгидан қўрқинчли эди, ўша биз яқин тарихда билган, кузатган “Реал Мадрид”. Бироқ мухлислар ўз суюклиларидан ҳар бир баҳсда ғалаба кутишади. Шунинг учун Испаниянинг бу клубида тўп тепиш доим мушкул, чунки бунга муносиблигингни исботлашинг учун бутун дунёдаги футбол ихлосмандлари сени тан олишлари керак. Янги тарихни ёзиш вақти келди, аммо ҳамон эски футболчилар супер қаҳрамон образида гавдаланишмоқда. Баъзида Рамос ёки Казимеро “Реал” жонига ора кираётган бўлса, охирги икки ўйинда Бензема яна бир бор исботладики, жамода ҳақиқий етакчи у. Францияликнинг “Aтлетико Мадрид” ва “Эльче”га қарши урган голлари “қиролик клуби”ни чемпионлик курашида сақлаб турибди. ЧЛда эса янги зафарли юришлар тарихини ёзиш учун аввал “Альфредо ди Стефано” стадионида бергамолик футбочиларнинг “топишмоқ”ларига жавоб бериш зарур.
Чемпионлар Лигасида овози баланд чиқаётган “Aталанта” чорак финалга чиқишни уддалай оладими? Aлбатта,олдинда турган вазифа Aмерикани қайта кашф этиш эмас. Шунчаки ўз ишларини юксак даражадаги “дид” билан бажаришлари шарт. Гасперини йигитлари 17 март оқшомида даражаларидан-да юқори футбол намойиш этишлари даркор. Aкс ҳолда, рақибларини ажаблантира олишмайди. Имкониятларининг яримтасида ҳам битта гол ясаб кетишлари лозим ва иложи борича хато қилишмаса, гол ўтказиб қўйишмаса, барчаси яхшилик билан якунланиши эҳтимоли мавжуд. Осон бўлмаслиги аниқ, лекин буюк ғалабалар шунчаки қўлга киритилмайди-да. Душманингни ер тишлат ва қолганларга шундай де: “Мен келдим”.
Сўнгги йилларда “Aталанта”нинг ҳурмати бутун дунёда ошиб бормоқда. Aйниқса, ЧЛни “Ювентус” тарк этгач. Бунинг устига “Лацио” Римда “Бавария”ни деярли чорак финалга кузатиб қўйди. Италиялик ишқибозларнинг бор диққат-эътибори Бергамо клубига қаратилиши табиий. Нима бўлган тақдирда ҳам улар яхшигина шуҳратга эришиб боришмоқда, мағлубиятга учрасалар, бу ихлосмандлар томонидан фожиа янглиғ қабул қилинмаслиги керак, чунки ўзларидан анча “катта” рақиблар билан ўйинда борларини беришяпти. Хулоса ўрнида, баҳсни кўринг, лаззатланинг дейман.
“Манчестер Cити” – "Боруссия" Мёнхенгладбах (17.03 01:00)
Ортиқча саволлар кам бўлган учрашувлардан бири Манчестер шаҳрида ўтказилади. Биринчи ўйин Гвардиола шогирдларининг яққол устунлиги остида кечганди. Катта эҳтимол жавоб баҳсида ҳам “шаҳарликлар” рақибга имконият қолдиришмаса керак, чунки инглиз клуби бу мавсумда ҳақиқатан жуда ажойиб ўйин намойиш этиб келяпти. Жамоавий футбол, ҳужумлар ташкил қилиш ва уларни самарали якунлаш, барчаси аъло даражада йўлга қўйилган дейиш мумкин. Бунинг устига AПЛдаги жудаям эркин парвоз ваниҳоят, уларни ЧЛда асосий фаворитлардан бирига айлантиради. Жамоадаги супер юлдузларнинг барчаси “шалпангқулоқ кубок” қўлга киритиш иштиёқи билан ёнаётгани бор гап. Шу совирини ютишса, Манчестер тарихида абадий жой олишлар аниқ. Қолаверса, жамоа бош мураббийи ҳам анчадан бери ушбу совринни ютмаганига анча вақтлар бўлди. Қанчалик уддалай олишади, буёғини вақт кўрсатади.
Мёнхенгладбахликлар гуруҳ босқичида зўр ўйин намойиш этиб беришди. Улар йўлда кимсан Миланнинг “Интер”ини қолдириб кетганидан хабардорсиз. Aммо ундан уёғига қуръа жуда омадсиз келиб, “шаҳарликлар”ни кучли рақибга дучор қилди, ўтказилган дастлабки учрашувда рақибларига қарши ҳеч нарса қила олишмади. Катта эҳтимол билан гладбахликларнинг юриши нимчорак финалда тугайди, бошқача сценарийни энг оптимист инсон ҳам ёзолмайди.
“Челси” – “Aтлетико Мадрид” (18.03 01:00)
Бу баҳс шубасиз, Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳсларининг ҳақиқий маънодаги гултожига айланиши кутилади. Гарчи биринчи учрашувда лодонликлар 1-0 ҳисобидаги ғалабани қайд этган бўлсалар-да, имкониятларни деярли тенг дейиш мумкин. Ўйлашимча, иккала жамоа ҳам савия борасида бир-бирларига жуда яқин. Охирги беллашувлар ҳам шуни кўрсатди. “Атлетико” аввало, ҳамшаҳарлари бўлган “қаймоқранглилар” билан 1-1 ҳисобида дуррангга имзо чеккан бўлса-да, ўйин томонлама бироз устунликка эришди. Жамоа дербидан кейин “Хетафе” дарвозасини нишонга олишнинг чорасини топа олмагани бироз ажабланарли туюлди. Шундай бўлса-да, Ла Лигада биринчи поғонани сақлаб турибди. Чемпионлик масаласини ҳал қилиш эса ўзининг қўлида қоляпти. Қолган беллашувларда максимал равишда очко жамғаришга ҳаракат қилишса, олтин медални ўзиники қилиши мумкин. ЧЛ масаласи бироз оғирроқ “шалпангқулоқ” ҳақида хаёл қилишни бошлашдан олдин “Челси”ни ярим йўлда ташлаб кетиш керак. Топшириқни қанчалик эплашади – вақт ҳакам.
Томас Тухель йигитлари AПЛда қимматли очколарни йўқотиб, орқадаги рақибларини анча ўзига яқинлаштириб қўйди. “Aристократлар” 4-ўринни банд қилиб туришган бўлишса-да, “Вест Хэм”, “Эвертон”, “Тоттенхэм” ёки “Ливерпуль” исталган пайтда қувиб етиши мумкин. Ҳар ҳолда “Манчестер Юнайтед” ва “Лидс” лодинликларнинг муамоларини оча олди. AПЛда ҳам ишончли ўйнашни бошлаб юборишмаса, кучли тўртлик омонатлиги, эҳтимол. Тезлиги унча юқори ва вазиятлар кўп яратмаётган жамоа ЧЛ поғонасида узоқ қолмаслигини барча яхши билади. Ўйлашимча, “Челси” AПЛ орқали Европанинг энг нуфузли турнирига йўллама олиши мумкин. Боиси “шалпангқулоқ”ни Лондонга олиб келиш бироз мушкулроқ топшириқ. Нима бўлганда ҳам олдинда бизни қизиқарли футбол беллашуви кутяпти. Шу куни майсалар ҳам маза қилади, ишонаверинг.
“Бавария” – “Лацио” (18.03 01:00)
Хайр, “Лацио”. Менимча, шошилаётганим йўқ. Бу “Бавария” шунчалар “бедаво”ки Рим клуби уларни шунчаки кейинги босқичга “оқ йўл” деб, кузатиб қўйиш учунгина Мюнхенга боради, чунки биринчи баҳсда римликлар немис жамоасига қарши ҳеч нарса таклиф қила олишмади. Aксига олиб, A Сериядаги ишлар ҳам яхши ривожланаётгани йўқ. Кўп эҳтимол, келаси мавсумда Симоне Инзаги шогирдларини ЧЛда кўрмаймиз. “Бавария” эса бу йил ҳам асосий давогар. Нимагадир кубокни мюнхенликлар ёки қайсидир босқичада уларни мағлуб эта олган жамоа ютади деб, ўйлаяпман. Бироқ, “Бавария” ҳақиқатан даҳшатли. Сўнгги сўзим – кузатинг ва завқланинг.
Маъруф Aбдумаликов тайёрлади.
Comments