Latest news

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  3 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор" News

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор"

Европа чемпионлар лигаси доирасида "G" гуруҳида 5-тур ўйинлари ўтказилади.

"G" гуруҳида ҳали ҳеч бир жамоа кейинги босқич йўлланмасини ҳал этганича йўқ. Лондоннинг "Челси" жамоаси гуруҳда етакчилик қилаётган бўлсада, ҳали плей-офф "чипта"сига эгалик қилгани йўқ. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Челси" "қўшини" бугун Германияга сафар қилади. Яқиндагина "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео "Шальке"да иш бошлади. Бугун "Челси" ўзининг собиқ устози Ди Маттеонинг янги жамоасига қарши саф тортади. Роберто Ди Маттео 2012 йилги мавсумда лондонликларни ушбу мусобақада тенгсиз қилишга эришган ягона мураббий бўлиб турибди.  Эндиликда уларнинг йўллари бошқа-бошқа. Ди Маттеонинг аввалги "Челси"си билан Жозе Моуриньонинг ҳозирги "қўшини" кескин фарқ қилади. Аммо италиялик мутахассис ўзининг собиқ жамоасининг нуқсонларини топа олиши мумкин. Биринчи даврада Лондонда кечган ўйинда "Шальке" Моуриньо жамоасини анча қийнаб қўйган ва сафардан бир очко олиб қайтишга муваффақ бўлганди. Энди немис жамоаси ўз мухлислари қаршисида бўладиган ўйинда ғалаба илинжида майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. "Челси" эса имкон қадар ижобий натижа қайд этиб, тезроқ плей-офф масаласини ҳал этишга уриниб кўради.
Гельзеркирхенда ўтадиган ўйин шиддатли бўлишига шубҳа йўқ.

Гуруҳнинг яна бир беллашуви "Спортинг" ва "Марибор" клублари ўртасида кечади. Ушбу жамоаларда ҳам ҳам ҳали назарий жиҳатдан кейинги босқичга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Демак бу ўйин ҳам кескин курашларга бой ўтишини тахмин қилиш осон.


ЕЧЛ, 5-тур.

"G" гуруҳи.

"Шальке" - "Челси" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Велтинс Арена".

Бош ҳакам: Жонас Эрикссон (Швеция)


"Спортинг" - "Марибор" (00:45, Sky Sport 1/HD)

"Эштадиу".

Бош ҳакам: Креиг Томпсон (Шотландия)


4-турдан кейинги ҳолат

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Chelsea42209 - 278
2Schalke 0441218 - 9-15
3Sporting CP41128 - 804
4Maribor40313 - 9-63

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика