ЕЧЛ. "F" гуруҳи, 5-тур. ПСЖ "Аякс"га қарши, "Барселона" Кипрга сафар қилади
25 nov 2014 15:18
News
ЕЧЛ. "F" гуруҳи, 5-тур. ПСЖ "Аякс"га қарши, "Барселона" Кипрга сафар қилади
Ушбу гуруҳда асосий масала ҳал этиб бўлинган. Яъни ПСЖ ва "Барселона" жамоалари кейинги босқич йўлланмасини ўтган турда расмийлаштириб бўлишган эди. Энди иккита савол очиқ қолмоқда. Қайси жамоа биринчи ўринни қўлга киритиши ва Европа лигасига "чипта" берувчи учинчи ўринга кимга насиб этиши ҳозирча номаълум. ПСЖ ва "Барселона" гуруҳ пешқадамлиги учун кураш олиб боришади. "Аякс" ва АПОЭЛ клублари эса еврокубоклардаги иштирокларини давом эттириш илинжида ҳаракатланишлари аниқ.
ПСЖ бу турда ўз майдонида голландиянинг "Аякс" клуби билан кураш олиб борса, каталонияликлар эса Кипрга сафар уюштиришади. Франция етакчилари "Аякс"га қарши сафардаги ўйинда етарлича қаршиликка дуч келишган эди.
ЕЧЛ, 5-тур.
"F" гуруҳи.
АПОЭЛ - "Барселона" (00:45, "НТВ ПЛЮС Спорт Онлайн")
"Neo GSP" стадиони.
Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)
ПСЖ - "Аякс" (00:45, "Sports Union")
"Парк де Пренс".
Бош ҳакам: Матей Юг (Словения)
4-турдан кейинги ҳолат
# | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очк |
1 | Paris Saint Germain | 4 | 3 | 1 | 0 | 6 - 3 | 3 | 10 |
2 | Barcelona | 4 | 3 | 0 | 1 | 8 - 4 | 4 | 9 |
3 | Ajax | 4 | 0 | 2 | 2 | 3 - 7 | -4 | 2 |
4 | APOEL Nicosia | 4 | 0 | 1 | 3 | 1 - 4 | -3 | 1 |
Comments