Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

ЕЧЛ. "E" гуруҳи, 5-тур. ЦСКА "Рома"га қарши, "Бавария" эса Англияда меҳмон News

ЕЧЛ. "E" гуруҳи, 5-тур. ЦСКА "Рома"га қарши, "Бавария" эса Англияда меҳмон

Бугун Европа чемпионлар лигаси доирасидаги тўртта гуруҳда 5-тур учрашувлари ўтказилади.

"E" гуруҳи пешқадами Германиянинг "Бавария" жамоаси бу турда Англияга сафар уюштиради. Плей-офф масаласини амалда ҳал этиб қўйган Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Бавария" Англиянинг амалдаги чемпионлари "Манчестер Сити" билан ўзаро тўқнаш келишади. Мануэль Пеллегрини бош мураббийлигидаги "шаҳарликлар" ўтган тўртта турдан буён ҳали бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмаган. Бу ўйин улар учун жуда муҳим саналади. "Бавария"га қарши ўйин улар учун сўнгги имконият бўлади. "Манчестер Сити"ни бу ўйинда фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради. Аксинча бўладиган бўлса, улар плей-офф йўлланмасидан мосуво бўлишлари аниқ. "Бавария" эса мусобақа нуфузи ва ўз обрўси учун ҳам ижобий натижага эришиш мақсадида майдонга тушади. 



Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилиги Москванинг ЦСКА ва Италиянинг "Рома" жамоалари ўртасида кечади. Леонид Слуцкий жамоаси мусобақа аввалида гуруҳдаги аутсайдер сифатида эътироф этилаётган эди ва дастлабки учта турни кўнгилдагидек ўтказа олмади. Лекин ўтган турда Англияда "Манчестер Сити"ни сенсацион тарзда мағлуб этганидан сўнг москвалик "ҳарбийлар" ўз имкониятларини ошириб олишди ва эндиликда улар ҳам плей-оффга йўл олиш ҳақида ўйлай бошлашди.  
Римнинг "Рома" клуби биринчи даврадаги дастлабки учрашувда ўз майдонида ЦСКАни қақшаткич тарзда "яксон" қилишганди. Москвадаги ўйин эса ҳар иккала жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ.
Ушбу турдан сўнг бу гуруҳдаги баъзи саволларга жавоб топсак керак.
"Бавария" билан биргаликда кейинги босқичга йўл олиш учун қолган уччала жамоада ҳам етарлича имкониятлар мавжуд. 


"E" гуруҳи, 5-тур.

"Манчестер Сити" - "Бавария" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол2")

"Этиҳад стэдиум".

Бош ҳакам: Павел Крловец (Чехия)


ЦСКА - "Рома" (22:00, "НТВ ПЛЮС Футбол")

"Арена Химки".

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)


4-турдан кейинги ҳолат

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Bayern Munich440011 - 11012
2Roma41127 - 11-44
3CSKA Moscow41125 - 9-44
4Manchester City40224 - 6-22

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика