Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  2 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

ЕЧЛ. Бешинчи турда қайси клублар кейинги босқчига чиқиши мумкин? News

ЕЧЛ. Бешинчи турда қайси клублар кейинги босқчига чиқиши мумкин?

Европа чемпионлар лигасида 5та клуб 1/8 финалга чиқиб бўлди, 12та клуб эса 22 ва 23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 5-турда бу ишни амалга ошириши мумкин.

Плей-оффга чиқиб бўлганлар: "Арсенал", "Пари Сен-Жермен", "Атлетико", "Бавария", "Боруссия" Дортмунд
Бешинчи турда плей-оффга чиқиши мумкин: "Бенфика", "Наполи", "Бешиктош", "Барселона", "Манчестер Сити", "Монако", "Байер", "Реал", "Лестер", "Порту", "Севилья", "Ювентус"
Имкониятни йўқотганлар: "Лудогорец", "Базель", ПСВ, "Ростов", "Брюгге", "Динамо" Загреб, "Легия"

Гуруҳлардаги вазиятлар:

Ушбу мақоладаги рақамлар УЕФА томонидан тақдим этилган.

Сешанба, 22 ноябрь: ЦСКА - "Байер" учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да, қолган ўйинлар 00:45да бошланади

"E" гуруҳи: ЦСКА (2 очко) - "Байер" (6), "Монако" (8) - "Тоттенхэм" (4)

"Монако" плей-оффга чиқиши учун дуранг етади. Монегасклар агар бугун ютишса ва "Байер" юта олмаса гуруҳда биринчи бўлишади.
"Байер" бугун мағлуб бўлмаса ва "Тоттенхэм" ютқазса 1/8 финалга чиқади.
ЦСКА гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун бугун ғалаба қозониши шарт.

"F" гуруҳи: "Боруссия" Дортмунд (10, чиқиб бўлган) - "Легия" (1), "Спортинг" (3) - "Реал" (8)

"Боруссия" ғалаба қозонса ва "Реал" очко йўқотса гуруҳда биринчи ўринни нақд қилади.
"Реал" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг етади, "Спортинг" эса плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотади.


"G" гуруҳи: "Копенгаген" (5) - "Порту" (7), "Лестер" (10) - "Брюгге" (0)

"Лестер" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг ёки "Копенгаген"нинг мағлубияти етарли бўлади.
"Порту" ғалаба қозонса 1/8 финалга йўл олади.
Учинчи ўрин учун имкониятни сақлаб қолиши учун "Брюгге" ўзи ғалаба қозониши ва "Копенгаген" ютмаслигини кутади.

"H" гуруҳи:
"Севилья" (10) - "Ювентус" (8), "Динамо" Загреб (0) - "Лион" (4)

"Севилья" 1/8 финалга чиқиши учун дуранг етарли. Ғалаба биринчи ўринни нақд қилади.
"Ювентус" ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади, ёки "Лион" очко йўқотса.
"Лион" дуранг ўйнаса учинчи ўринни нақд қилади. "Динамо" учинчи ўринга имкониятни сақлаб қолиш учун ютиши керак.


Чоршанба, 23 ноябрь: "Ростов" - "Бавария" учрашуви 22:00да бошланади, "Бешиктош" - "Бенфика" учрашуви 22:45да бошланади, қолган ўйинлар 00:45да бошланади.


"A" гуруҳи: "Арсенал" (10, чиқиб бўлди) - "Пари Сен-Жермен" (10, чиқиб бўлди), "Лудогорец" (1) - "Базель" (1)

Лондондаги ўйин ғолиби биринчи ўринни нақд қилади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида тугаган.
Софиядаги баҳс ғолиби учинчи ўринни нақд қилади. Биринчи баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.

"B" гуруҳи: "Бешиктош" (6) - "Бенфика" (7), "Наполи" (7) - "Динамо" Киев (1)

"Бенфика" ғалаба қозонса плей-оффга чиқади.
Агар "Бенфика" ютса, "Наполи" ҳам ўзи ғалаба қозонса кейинги босқчига чиқади.
"Бешиктош" ўзи ютса ва "Наполи" 3 очко ололмаса плей-оффга чиқади.
"Динамо" агар ўзи ғалаба қозониб "Бешиктош" очко йўқотса имкониятни сақлаб қолади. Мағлубият ва дуранг Киев клубини 3-ўриндан ҳам мосуво қилади.


"C" гуруҳи: "Селтик" (2) - "Барселона" (9), "Боруссия" Менхенгладбах (4) - "Манчестер Сити" (7)

"Барселона" ғалаба қозонса 1/8 финалга чиқади. Агар "Манчестер Сити" ютқазаса Каталония клубига дуранг ҳам етади. "Барса" агар ўзи ютса ва "Сити" уч очко олмаса биринчи ўринни нақд қилади.
"Сити" ғалаба қозонса плей-оффга чиқади.
"Боруссия" дуранг ўйнса ва "Селтик" ютқазса Германия клуби учинчи ўринни нақд қилади.
Плей-оффга имкониятни сақлаб қолиш учун "Селтик" ғалаба қозониши ва "Сити" ютмаслигини кутиши керак. Агар "кельтлар" бу турда Менхенгладбах клубидан кам очко олишса охирги поғонадан кўтарила олишмайди.

"D" гуруҳи: "Ростов" (1) - "Бавария" (9, чиқиб бўлди), "Атлетико" (12, чиқиб бўлди) - ПСВ (1)

"Бавария" ва "Атлетико" плей-оффга чиқди. Агар мадридликлар бу турда "Бавария"дан кўп очко олишса биринчи ўринни нақд қилишади.
Учинчи ўрин тақдири сўнгги турда ПСВ - "Ростов" ўйинидан кейин маълум бўлади. Биринчи ўйинда бу клублар дуранг ўйнашганди - 2:2. Бешинчи турда қандай натижа қайд этилса ҳам улар орасидаги фарқ 3тадан ошмайди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика