ЕЧЛ. "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 3:0
17 apr 2019 01:50
News
ЕЧЛ. "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 3:0
Ўйинни онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Barcelona Lionel Messi - 16', Lionel Messi - 20', Philippe Coutinho - 61' |
Champions League Final Stage . Round 1/4 17/04/2019, 01:00 0
:
3
Finished
|
Manchester United |
Stadium: Camp Nou, 96708 spectators
Referee: Felix Brych
Барселона Испания – Манчестер Юнайтед Англия 3:0
«Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантириш: Суарес (77).
Дастлабки учрашув - 1:0.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90. "Манчестер Юнайтед" битта гол уриш учун ҳаракат қилмоқда. Тер Штегендан яна бир сейв.
81. Ўзгариш. Коутиньо ўрнига Дембеле тушди.
79. Жесси Лингардда имконият бўлган эди. Вазиятдан наф чиқара олмади англиялик вингер.
77. Луис Суарес германиялик ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
75. Ўзгариш. Артур ўрнига Видаль қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.
73. Ўзгариш. Рэшфорд ўрнига Лукаку туширилди.
71. Ўзгариш. Роберто ўрига Семеду тушди.
65. Ўзгариш. Марсьял ўрнига Далот тушди.
61. Ажойиб нуқта! 3:0. Коутиньо ўз ижросида бетакрор гол урди ва катта эҳтимол билан баҳс тақдирини ҳал қилмоқда.
60. Погба мақсадсиз зарба берди ва натижа ҳам шунга яраша
57. Рэшорд ва Пике тўқнашиб кетишди. Феликс Брих ҳеч қандай қоида бузилмаганини қайд этди.
52. Иккинчи таймни каталонияликлар анча фаол бошлашди. Тўлиқ устунлик Эрнесто Вальверде шогирдлари томонида
46. Иккинчи бўлим старт олди. Мазккур беллашувда пенальтилар серияси бўлмаслиги кундек равшан.
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус
Жорий мавсум ЕЧЛда Месси 10 та гол уриб пешқадамлик қилмоқда
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
41. Ракитич боши билан зарба берди. МЮ тушукунликда.
38. Поль Погбанинг берган зарбасини тер Штеген қайтарди. Ажойиб сейв.
27. Ўйинда интрига йўқолиб қолгандек. Сульшер жамоасини қўрқинчли тунда уйғота олиши керак!
20. МЕССИ дублни расмийлаштирди - 2:0. Де Хеанинг хатоси МЮга қимматга тушмоқда.
16. ГООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! 1:0. 20 метрлар атрофида Лео Эшли Янгдан тўпни олиб қўйган ҳолда, ўз услубида зарба берди ва ҳисоб очилди.
15. Жонс рақиби Хорди Албанинг хавфли узатмасини бартараф этди.
12. Пенальти йўқ!
10. "Барселона" биринчи хавфли вазият уюштирди. Ракитич жарима майдонида "йиқилиб тушди". ВАРга мурожаат қилинмоқда.
4. МЮ тўпни назорат қилмоқда, каталонияликларга умуман имконият бермаяпти.
1. Рэшфорд ва Мактоминайда яхши имкониятлар бўлди. Аммо, ҳозирча ҳисоб 0:0.
- Учрашувни МЮ бошлади!
Дастлабки ўйинда "Барселона" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бироздан сўнг, "Камп Ноу" стадиони "ёнади"
Comments