Latest news

20:00Суперлига. "Насаф" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  10 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  24 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2

ЕЧЛ, 1/8 финал. "Реал" - "Шальке", "Порту" - "Базель" News

ЕЧЛ, 1/8 финал. "Реал" - "Шальке", "Порту" - "Базель"

Бугун Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинларига старт берилади.
Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сантьяго Бернабеу"да Германиянинг "Шальке" клубини қабул қилади. Бу жамоаларнинг дастлабки Гельзеркирхенда кечган беллашувида "қаймоқ ранглилар" 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишганди. Жавоб беллашуви олдидан Карло Анчелотти жамоасида имконият анча яхши. Роберто Ди Маттео бошқарувидаги "Шальке"нинг бу тўқнашувдаги имкониятлари биринчи учрашувдан сўнг кескин пасайиб кетганди.



Бироқ "Шальке" футболчилари жавоб ўйини олдидан ортиқча босимдан ҳоли бўлишган ва Мадридда ўтадиган баҳсда жамоа яхши натижага эришиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қилиши табиий. "Реал" жамоаси сўнгги ўйинларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Мадридликлар чемпионат доирасидаги "Вильярреал" ҳамда "Атлетик" билан бўлган ўйинларда кўнгилдагидек ўйнай олишмади ва ўз мухлисларини ранжитишди. "Шальке" эса "Реал"га қарши беллашув олдидан ўз чемпионатида ғалаба қозонди ва жамоанинг кайфияти яхши.



"Реал" бу тўқнашувда сўзсиз фаворит ва биринчи ўйиндаги устунликни "Сантьяго Бернабеу"да бўладиган учрашувда йўққа чиқариб юбориши жуда қийин масала. Нима бўлган тақдирда ҳам бу футбол ва футболда катта сенсациялар ҳам учраб туради. Роберто Ди Маттео шоигрдлари бугун айнан ўша сенсацияси қайд этиш учун майдонга тушишади. Карло Анчелотти жамоаси эса ўз мухлисларига чиройли ғалаба ва чорак финал чиптасини тақдим этиш мақсадида майдонга тушишади.



Куннинг иккинчи тўқнашуви Португалияда ўтказилади. "Порту" жамоаси Швейцариянинг "Базель" клуби билан чорак финал масаласини ҳал этиш учун саф тортади. Бу жамоаларнинг дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси қайд этилган эди. Меҳмонда урилган гол португалияликларга қўл келиши мумкин ва уларни бугун нурсиз дуранг ҳам қанотлантиради. Лекин "Базель" клуби ҳужумкорликни ёқтирадиган жамоалар сирасига киради. Ушбу тўқнашувда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ ва бугунги беллашув ҳар иккала жамоа учун ҳам финалга тенг баҳс бўлиши аниқ. Ўртада чорак финал чиптаси қўйилган. "Драгау"да бўладиган баҳс мухлисларни 90 ёки 120 дақиқа давомида катта ҳаяжонда ушлаб туриши мумкин. Деярли тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳс мухлисларга чиройли баҳсни тақдим этиши аниқ.



"Реал" - "Шальке"
10 март. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони.
Ҳакам
- Дамир Скомина (Словения).

"Порту" - "Базель"
10 март. Порту. "Драгау" стадиони.
Ҳакам
- Юнас Эрикссон (Швеция).


Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика